Қуёш панеллари хонадон ёки бизнесда электр энергияси харажатларини камайтиришга ёрдам беради, аммо уларнинг ўзи очиқ ҳавода жойлашган қимматбаҳо мол-мулк ҳисобланади. Дўл, кучли шамол, ёнғин, чақмоқ ёки учинчи шахсларнинг ҳаракатлари нафақат ускуналарга, балки улар ўрнатилган том, бино ёки хоналарга ҳам зарар етказиши мумкин.
Ишлаб чиқарувчининг кафолати одатда фақат завод нуқсонларига тааллуқли бўлади. У ноқулай об-ҳаво, ёнғин, ўғирлик ёки вандализм кабилар оқибатида етказилган зарарни қопламайди. Шунинг учун эгаси қуёш электр тизими ва кўчмас мулкни алоҳида ҳимоя қилиши муҳим.
Қуёш панелларини суғурталаш нималарга етган зарарларни қоплайди?
EUROASIA Insurance полиси ягона суғурта суммаси доирасида бутун тизимга татбиқ этилади:
қуёш панеллари;
инвертор;
аккумулятор;
кабеллар ва маҳкамлагичлар.
Қоплама 12 та хавфни ўз ичига олади: кучли шамол, кучли қор ёғиши, дўл, зилзила, сув тошқини, чақмоқ уриши, ер кўчиши, ёнғин, портлаш, учинчи шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари, транспорт воситасининг уриб кетиши ва учиш аппаратларининг қулаб тушиши.
Масалан, қиймати 20 миллион сўм бўлган тизимни суғурталаш йилига 300 минг сўмни ташкил этади.
Панеллар ихтисослашган мутахассислар томонидан бинонинг томи ёки деворларига ўрнатилган бўлиши керак. Техник ҳужжатлар, сертификатлар ва ишлаб чиқарувчининг кафолатлари мавжуд бўлиши лозим. Ерга ўрнатилган ускуналар алоҳида тартибда кўриб чиқилади.
Мол-мулк суғуртаси нималарга етган зарарларни қоплайди?
Мол-мулк суғуртаси бино, иншоот ёки хонанинг ўзини ҳимоя қилади. Полис ёнғин, газ портлаши, сув таъсири, кучли шамол, кучли қор ёғиши, дўл, чақмоқ, зилзила, ер кўчиши ва учинчи шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари оқибатида етказилган, ҳужжатлар билан тасдиқланган зарарни қоплаши мумкин.
Нархи калькулятор бўйича 25 минг сўмдан бошланади ва танланган суғурта суммаси ҳамда объект параметрларига боғлиқ. Полис бир йил амал қилади, ҳимоя эса тўлов амалга оширилганидан кейин саккизинчи кундан бошланади.
Қачон ҳар икки полис ҳам керак бўлади?
Агар дўл қуёш панеллари ва бино томига зарар етказса, қуёш электр тизимини суғурталаш ускуналарга етказилган зарарни, мол-мулк суғуртаси эса кўчмас мулкни тиклаш харажатларини кўриб чиқади.
Шунинг учун хонадон ва бизнес эгалари икки босқичли ҳимояни танлаши мақсадга мувофиқ: қуёш панеллари учун полис ва мол-мулк суғуртаси. Бу нафақат энергия манбасини, балки бутун тизим ишлашига боғлиқ бўлган объектнинг ўзини ҳам ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Суғурта ҳодисаси юз берганда 72 соат ичида EUROASIA Insurance компаниясига хабар бериш, зарарни қайд этиш ва беш иш кунидан кечиктирмай ёзма билдиришнома юбориш керак.
Google Play дастури орқали EUROASIA Insurance мобил иловасини юклаб олинг ва полисни онлайн расмийлаштиринг ҳамда бир йил давомида хавфлардан ҳимояга эга бўлинг!
Сайт: eai.uz
Instagram: @eai.uz
Колл–марказ: 1147