Қашқадарё газетаси Олам Ўзингдан чиқмаса, ўзга билмас…
Олам

Ўзингдан чиқмаса, ўзга билмас…

Эрон разведка агентлари Ҳамадон, Луристон ва Керман вилоятларида Исроил ва Америка махсус хизматларига махфий маълумотларни узатишда гумон қилинган 30 кишини қўлга олди.

Ислом республикаси разведка вазирлигининг маълум қилишича, «бу сотқинлардан 24 нафари Ҳамадон вилоятидаги ҳарбий, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва куч тузилмалари объектлари, шунингдек, қўриқчилар ва ҳарбий техникалар жойлашуви ҳақидаги маълумотларни душманга узатган. Яна тўрт нафар хорижий махсус хизматларга ёлланган шахс Луристон вилоятида аниқланган. Эр-хотин сифатида ўзини кўрсатган икки нафар террорчи эса Керман вилоятига қурол олиб киришга уринган», дейилади вазирлик баёнотида.

Маълумотларга кўра, қўлга олинганлардан Starlink қурилмалари, ўқотар ва совуқ қуроллар ҳам топилган.

Exit mobile version