Қашқадарё газетаси Олам Ўта юқори тезликда маълумотлар узатишга қодир дунёдаги илк универсал чип ишлаб чиқилди
Олам

Ўта юқори тезликда маълумотлар узатишга қодир дунёдаги илк универсал чип ишлаб чиқилди

Хитойда олтинчи авлод (6G) тармоқлари учун барча частоталар, жумладан, миллиметр ва субтерагерц диапазонларда ўта юқори тезликда маълумотлар узатишга қодир дунёдаги илк универсал чип тайёрланди, дея хабар қилади South China Morning Post манбаси.

Ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, технология маълумотлар узатишни АҚШнинг аҳоли кам яшайдиган ҳудудларидаги жорий тезликларга нисбатан 5000 мартага тезлаштириш имконини беради. Бундай интернет билан 8K ўлчамдаги 50 гигабайтлик видеофайлни бир неча сонияда узатиш мумкин бўлади. 

Ишланмани Пекин университети олимлари тақдим этиб, унинг ўта тезкор симсиз уланишга бўлган талаб ортиб бораётган шароитдаги аҳамиятини таъкидлашган. Профессор Ван Синцзюн сўзларига кўра, технологиянинг универсаллиги янги авлод тармоқларининг турли шароит ва архитектураларига ўзгарувчан мослашиш зарурати билан асосланади.

Exit mobile version