Қашқадарё газетаси Олам Ўқитувчи битирувчилар билан “улфатчилик” қилди
Олам

Ўқитувчи битирувчилар билан “улфатчилик” қилди

Канадада ўқитувчи аёл ароқ қуйилган қадаҳ билан боғлиқ воқеадан кейин вақтинча ишдан четлатилди. Бу ҳақда Vancouver Sun манбаси хабар берган.

Ванкувердаги маҳаллий ўрта мактаб ўқитувчиси Жаклин Шеппетнинг уйига икки нафар ўқувчи қиз бир шиша ароқ билан келиб, «битирувчилар челленжи»да қатнашишни таклиф қилган. Улар ўқитувчилардан бири билан спиртли ичимлик ичганлик учун балл олишларини тушунтирган. Жаклин Шеппет рози бўлиб, икки нафар юқори синф ўқувчиси иштирокида бир қадаҳ шаффоф ичимлик ичган, вояга етмаган қизлардан бири, эҳтимол иккаласи ҳам худди шундай қилган. Бўлаётган жараён эса яна бир ўқувчига видеоқўнғироқ орқали намойиш этилган.

Аёл ўқувчилар ҳали спиртли ичимлик истеъмол қилишга рухсат этиладиган ёшга етмагани, ўша вақтда улар маст ва эҳтимол, шу ҳолатда машина бошқаришганини тахмин қилган. Аммо шундай шубҳалари бўлишига қарамай, у қизларнинг ота-оналарига қўнғироқ қилмаслик қарорига келган  ва полицияга ҳам мурожаат этмаган.

Эртаси куни ўқитувчи мактаб директорига челленж ҳақида қисқача маълумот бергану, аммо ўзи ҳам спиртли ичимлик ичишда қатнашганини очиқламаган. Кейинроқ комиссия Жаклин Шеппет профессионал чегараларни бузгани ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминламаганини аниқлаган. Натижада мактаб округи уни беш кунга ишдан четлатган. Шунингдек, унга профессионал этика бўйича курс ўташ мажбурияти юклатган.

Exit mobile version