Ҳиндистонда оила уч нафардан ортиқ фарзандли бўлишни тақиқловчи қонун туфайли ўз боласидан қутулишга уринди. Бу ҳақдаги маълумотларни Tribune India манбаси келтирган.
Янги туғилган чақалоқдан воз кечиш воқеаси тасодифий ўткинчи ўрмонда бола йиғлаётганини эшитиб қолгани ортидан ошкор бўлган. У дарҳол полицияга қўнғироқ қилгани натижасида жабрланувчини қутқаришга эришилган.
«Чақалоқ биринчи ёрдам кўрсатиш учун маҳаллий тиббиёт марказига олиб борилган, кейин эса туман шифохонасига даволанишга жўнатилган», дейилади хабарда.
Кейинроқ ўқитувчи эр-хотин қўлга олинган. Уларнинг тушунтиришича, оилада тўртинчи бола туғилгач, ишларидан айрилишдан қўрқишган. Эркак ўғлини ўзи бориб, ўрмондаги тош остида қолдирганини тан олган.
Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ота-она қамоққа ташланган.