Қашқадарё газетаси Маънавият Қадриятларни тарғиб этган фаол блогерлар тақдирланди
Маънавият

Қадриятларни тарғиб этган фаол блогерлар тақдирланди

Танлов

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан ўтказилган “Қадриятларни тарғиб этган энг фаол блогер” танлови ғолиблари тақдирланди.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Марказ вилоят бўлими, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти вакиллари, ижодкорлардан иборат комиссия фаол блогерлар ва уларнинг каналлари, саҳифаларини ўрганиб чиқишди.

Умумий хулосаларга кўра:

1-ўрин – Шавкат Аминов, “Севимли” телеканали “Замон” информацион дастури Қашқадарё вилояти бўйича мухбири: Instagram саҳифасида Қашқадарё вилоятидаги тарихий обидалар, сайёҳлик манзиллари ва қадриятларни мужассам этган туркум видеороликлар учун;

2-ўрин – Жавоҳир Бахтиёров, “Қашқадарё аҳли” Telegram канали асосчиси: вилоятдаги урф-одатлар, анъаналар, оила ва жамият муносабатлари, инсон юксалиши мавзусидаги хабарлар, роликлар ва постлари учун;

3-ўрин – Азиза Давлатова, “Қашқадарё” телерадиоканали мухбири: Instagram саҳифасида кенг қамровли умуминсоний қадриятлар тарғиботига қаратилган чиқишлари учун.

Рағбатлантирувчи ўринлар:

Эркин Қиличев, “Нуронийлар овози” Telegram канали админи: жамиятда кексаларга ҳурмат, қадриятларга эҳтиром руҳини юксалтиришга қаратилган туркум материаллари учун;

Гуландом Сатторова – ижтимоий тармоқлардаги “Китоб ҳикмати” канали асосчиси: Youtube, Telegram, Instagram тармоғида маънавий-маърифий йўналишдаги сифатли контентлари учун.

Ғолиб ва совриндорларга пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Б.САЙФИЕВ

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Exit mobile version