Қашқадарё газетаси Олам Қайта тизимлаштириш сабаб минглаб одамлар ишидан айрилади
Олам

Қайта тизимлаштириш сабаб минглаб одамлар ишидан айрилади

Panasonic Holdings Corporation дунё бўйича 10 мингга яқин иш ўринларини қисқартириш режаси ҳақида эълон қилди. Бу қадам компания бизнесини кенг миқёсли қайта тизимлаштиришнинг бир қисми бўлиб, умумий ходимлар сонининг 5 фоизидан сал камроғига таъсир қилади. Бу ҳақда Kyodo News манбаси хабар тарқатган.

Айтилишича, электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бизнес самарадорлигини ошириш учун ишчи кучини мақбуллаштиришга интилмоқда. Олдинда турган қайта тизимлаштириш муносабати билан 895 миллион доллар атрофида бир марталик харажатлар кутилаяпти.

Компания раҳбарияти жорий вазият учун масъулиятни тан олган. Субъект президенти Юки Кусуми зарурий қисқартиришлардан афсусдалигини билдириб, ходимлар меҳнати унумдорлигини оширишга ҳаракат қилишини маълум қилган. Шунингдек, у ўзининг пул мукофотларидан 40 фоизини қайтариши хабар қилинмоқда.

Компания олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида 2028 молия йилида фойдани   2 миллиард доллардан ортиққа оширишни кўзда тутган.

Exit mobile version