Ўтган йили Сингапур ва АҚШ давлат қарзи аҳоли жон бошига энг кўп тўғри келадиган мамлакатлар бўлгани қайд этилди. Уларда бу кўрсаткич 100 минг доллардан ошади. Бу ҳақда БМТ маълумотлари таҳлили асосида хабар берилган.
Қайд этилишича, 2024 йил якуни билан киши жон бошига тўғри келадиган суверен қарз бирйўла 132 та давлатда кўпайган бўлса, 48 та мамлакатда камайган. Қарзлар миқдорининг аҳоли сонига нисбати дунё бўйича ўртача 11,4 минг долларни ташкил қилган.
Бу борада биринчи ўринда турган Сингапур давлат қарзи мамлакат аҳолиси жон бошига 158 минг доллардан тўғри келади. Кейинги поғонадаги АҚШда бу кўрсаткич 103,7 минг, шунингдек, Японияда 76,9 минг долларни ташкил қилган.