Швеция парламенти яқин қариндошлар, жумладан, амакивачча ва холаваччалар ўртасидаги никоҳларни тақиқловчи қонунни бир овоздан қабул қилди. Бу ҳақда Sweden Herald нашри маълум қилган.
Янги қоидаларга мувофиқ, жиянлар билан амма, хола, амаки ёки тоғалар ўртасидаги никоҳлар ҳам тақиқланади. Шунингдек, ўгай ва тўлиқ бўлмаган ака-ука ҳамда опа-сингиллар ўртасидаги никоҳларга ҳам рухсат берилмайди. Чекловлар фарзандликка олиш натижасида қариндош бўлиб қолган шахсларга ҳам татбиқ этилади.
Қонун 2026 йил 1 июлдан кучга кирган. Шу санадан кейин Швеция ҳатто мамлакат ташқарисида қонуний тарзда тузилган қариндошлар никоҳларини ҳам тан олмайди. Мавзуга оид, ўтган йили Озарбайжон оммавий ахборот воситалари мамлакатда амакивачча ва холаваччалар ўртасидаги никоҳларга расмий тақиқ жорий этилганидан кейин қайд қилинган никоҳлар сони қарийб икки баробар камайганини хабар қилган эди