Хитойлик тадқиқотчилар гуруҳи организмнинг қариш жараёнини секинлаштирадиган экспериментал уколни муваффақиятли синовдан ўтказди. Иш натижалари Cell журналида чоп этилган.
Яратилган препарат иммунитет тизимини фаоллаштириб, уни қариган ҳужайраларни йўқ қилишга йўналтиради. Гап бўлиниш қобилиятини йўқотган, аммо ҳамон сақланиб қолган ёки тўқималарда тўпланиб, улар ишини бузадиган ҳужайралар ҳақида кетмоқда. Танага қариш белгиларига бардошли генетик модификация қилинган илдиз ҳужайраларининг киритилиши аниқ ёшартирувчи таъсирга эришиш имконини берган.
Тадқиқот муаллифлари маълумотларига кўра, 12 ҳафталик синов давомида мия, хотира, мушак тўқималари, репродуктив функция ва қатор ички аъзолар ҳолатининг яхшилангани қайд этилди. Шунингдек, ташқи кўринишдаги қаришга қарши таъсир ҳам кузатилган: эксперимент иштирокчиларида тери ва сочларнинг тикланиши белгилари намоён бўлган. Олимлар бу натижаларни тахминан етти йилга «ёшариш»га тенг дея баҳолашган.
Уларнинг таъкидлашича, иш дастлабки босқичда турибди, ушбу ёндашувнинг самардорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлаш учун кенг қамровли клиник синовлар зарур бўлади.