Қашқадарё газетаси Спорт Қашқадарёлик спортчи тўртинчи бор Осиё чемпиони бўлди
Спорт

Қашқадарёлик спортчи тўртинчи бор Осиё чемпиони бўлди

Хитойнинг Чунсин шаҳрида ўтаётган сакраш дастурлари бўйича Осиё чемпионатида қашқадарёлик енгил атлетикачи Барнохон Сайфуллаева олтин медални қўлга киритди.

Спортчи баландликка сакраш мусобақасида 1,83 метр натижа қайд этиб, яна бир бор Осиё чемпиони бўлди.

 Барнохон Сайфуллаева Касби туманида туғилган. 21 ёшли спортчи ҳозирга қадар 50 тадан ортиқ мамлакат ва халқаро миқёсдаги расмий мусобақаларда иштирок этиб, уларда 40 тага яқин олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланган. 

 У 2022 йилда Қувайтда (U18 ёш тоифасида, забт этилган баландлик: 1,84 метр), 2023 йилда Кореяда (U20. 1,84  метр), 2024 йилда эса Бирлашган Араб Амирликларида (U20. 1,83 метр) ўтказилган Осиё чемпионатларида ҳам энг юқори натижалар қайд этиб, шоҳсупага кўтарилган. 

Барнохон Сайфуллаева енгил атлетика билан жиддий шуғулланишни 5-синфлигида бошлаган ва кўп ўтмай Ўзбекистон чемпионатида баландликка сакраш бўйича шу ёш тоифасидаги мамлакат рекордини янгилаб, илк олтин медалини қўлга  киритган эди.

Exit mobile version