Қашқадарё газетаси Олам Қиролга совға қилинган отлар ижара экан
Олам

Қиролга совға қилинган отлар ижара экан

Венгрия ҳукумати Буюк Британия қироли Карл III дан қироллик оиласига совға қилинган липицан зотига мансуб икки отни қайтаришни талаб қилди. Бу ҳақда The Telegraph манбаси хабар тарқатган.

Гап Нельсон ва Ивеко лақабли отлар ҳақида кетмоқда. Улар Виктор Орбан ҳукумати даврида Британия томонига Карл III нинг тож кийиш маросими муносабати билан совға сифатида берилган. Отлар 2024 йил июнь ойида Виндзордаги қироллик отхонасига олиб келинган.

Манба маълумотларига кўра, Букингем саройига Венгрия томонидан хат юборилиб, отларни Сильвашвараддаги давлат от заводига қайтариш талаб қилинган.

Венгрия қишлоқ хўжалиги вазирлиги қиролликка хат юборилганини тасдиқлаган, бироқ ундаги айрим ифодалар нотўғри талқин бўлганини маълум қилган. Идоранинг аниқлик киритишича, отлар Британия томонига ижара шартномаси асосида берилган ва расман ҳануз Венгрия давлатининг мулки ҳисобланади.

Кейинчалик Венгрия томони ҳайвонларни Британиядан олиб кетиш нияти йўқлиги, отлар дастлаб режалаштирилганидек, қироллик отхонасида қолишини билдирган.

Exit mobile version