Қашқадарё газетаси Олам Қиролликда дўконлардан ўғирлик авж олди
Олам

Қиролликда дўконлардан ўғирлик авж олди

Буюк Британияда 2024 йилнинг март ойидан жорий йилнинг мартигача рекорд даражада дўконлардан ўғирлик ҳолатлари содир этилди.  Бу ҳақда Times газетаси мамлакат парламентига келиб тушган маълумотларга асосланиб ёзган.

12 ойда Англия ва Уэльсда умумий ҳисобда 530 минг 643 ҳолатда дўкон ўғирлиги қайд этилган. Бу 20 йилдан кўпроқ кузатувлар даври учун энг юқори даража.

Кунига 800 га яқин ўғирлик ҳолатлари очилмай қолган, бу йилига 290 мингдан ортиқ шундай жиноятни ташкил этади. Манбанинг қайд этишича, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан дўкон ўғирликларининг атиги 18 фоизи юзасидан айблов илгари сурилган.

Exit mobile version