Жанубий Корея ҳукумати ички талабга стимул бериш мақсадида ҳар бир фуқаросига 110 доллардан тарқатади. Бу ҳақда маҳаллий The Korea Herald нашри маълум қилган.
«Режага кўра, лойиҳа эълон қилинган кундан бир кун олдин, яъни 18 июнь ҳолатида мамлакатда яшовчи барча фуқаролар 150 минг вон (тахминан 1 389 000 сўм) миқдорида бир марталик тўлов олади», деб ёзади манба.
Қайд этилишича, ташаббус ички истеъмолни рағбатлантириш мақсадини кўзда тутади.
Жанубий Кореяда яшовчи хорижликлар рўйхатга киритилмаган, айни пайтда никоҳ сабаб кўчиб келганлар ва қочқин сифатида тан олинган шахслар худди доимий яшовчилар каби ёрдам олиш ҳуқуқига эга аҳоли сафига киритилган.