Германияда канцлер Фридрих Мерцнинг ўз фикрларини ифода этишдаги эҳтиётсизлиги бир неча ҳафтадан бери тинчланмаётган жанжалга сабаб бўлди. Бу ҳақда «Известия» нашри хабар тарқатган.
У аввалги ҳукуматнинг муҳожирларга оид сиёсатидаги хатолар ҳақида гапириб, улар «Германия шаҳарлари қиёфаси»да мавжудлигини таъкидлаган. Канцлернинг бу фикрлари «камситувчи ва ирқчилик» сифатида қабул қилинган.
«Ҳукумат миграция сиёсатидаги аввалги хатоларни тузатмоқда ва муаммо ечимида аллақачон сезиларли ютуқларга эришилди. Бироқ бу муаммо шаҳарларимиз қиёфасида ҳамон мавжуд», деган Фридрих Мерц.
Канцлер гаплари юзасидан полицияга мурожаатлар намуналари интернетда пайдо бўлган, фаоллар эса намойишлар уюштиришни бошлашган.
Манбанинг қайд этишича, ҳукумат раҳбарининг гаплари катта жанжалга олиб келиб, амалда нафақат сайловчиларни, балки унинг партиядошларини ҳам сиёсатчига қарши қўйган.