Қашқадарё газетаси Олам 8 ёш – танқидий фикрлаш ривожланишининг муҳим босқичи
Олам

8 ёш – танқидий фикрлаш ривожланишининг муҳим босқичи

Болаларда турли нуқтаи назарни ифодаловчи одамлар ишончига эргашиб, янги маслак шаклланиши мумкин. Кўринишидан, саккиз ёшлар чамасидаги ўсмирлар нафақат ишончлироқ суҳбатдошларга кўпроқ ишонишади, балки, агар икки манба бир хилда ишончли чиқса, қарама-қарши маълумотларни янги оралиқ вариантга интеграция қилишга қодирлар.

Developmental Science журналида натижалари эълон қилинган тадқиқотда 5-10 ёшли 92 нафар бола қатнашган. Уларга «махлуқ – гувоҳлар»га эга «детектив» компьютер ўйини таклиф этилган. Болалар юқори ёки паст даражадаги ишончни ифода этган ҳолда гоҳ бир-бирлари билан келишиб, гоҳ турли гумонланувчиларни айтишган. Қатнашчилар тўрт «махлуқ»дан истаганини, жумладан, ҳеч ким кўрсатмаганини танлаши мумкин бўлган.       

Бир гувоҳ ишончли гапирса, барча ёшдаги иштирокчилар унинг вариантини кўпроқ танлашган. Бироқ, агар иккиси ҳам бир хил ишонч билан баҳслашса, саккиз ёшдан катта болалар сезиларли даражада кўпроқ ҳеч ким таклиф этмаган «ўрта» вариантни танлаганлар – бу улар позицияларни бирлаштирганига ишора.  Кичиклар (5-7 ёш) бундай вазиятда тасодифий танлашган ёки таклиф этилган тахминлардан бирига суянганлар.

Олимларнинг фикрича, бу танқидий фикрлаш ривожланишининг муҳим босқичини акс эттиради: болалар маълумотларни пассив нусхалашдан уларни фаол равишда тушунишга ўтишади.

Exit mobile version