Qashqadaryo
Исроиллик олимлар инсон ёғ тўқимасидан умуртқа мағзи имплантатини ҳосил қилди. Лаборатория сичқонларида йўқолган ҳаракатланиш лаёқатини тиклашга ёрдам берган ушбу кашфиёт келажакда умуртқа жароҳати боис фалажланган беморларнинг юриш қобилиятини қайтаришга имкон беради, дея хабар тарқатган Тел
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг covid-19га қарши курашиш бўйича махсус вакили Дэвид Набарро "омикрон" штамми тарқалиши ортидан дунёда кейинги уч ой катта эҳтимол билан қийин кечишини тахмин қилди. Шу билан бирга, у ҳаммаси якун топишига яқин қолганига ишонади.
Компьютер ўйинларига қарамлик расман касаллик дея тан олинди ва Касалликлар ва улар билан боғлиқ муаммоларнинг халқаро статистик таснифи ўн биринчи янгиланишига киритилди.
"Омикрон" билан касалланишнинг ўзига хос кечиши янги штамм тарқалиши ортидан бошланган жорий Covid-19 тўлқини энди охиргиси бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш имконини беради. Бу Дания жамоат соғлиғини сақлаш бошқармаси техник директори Тира Гроув Краузенинг нуқтаи назари.
Буюк Британияда қиз онасининг ҳомиладорлик даврини назорат қилиб борган шифокордан кўп миллионлик товон пули ундирмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph манбаси ёзган.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт тизимида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг "...Тиббиёт ходимлари бизнинг саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишонтира олиши керак" деган сўзларига уйғун равишда бу жабҳадаги ислоҳотлар мут
Инсоният соғлиқни сақлаш соҳасида кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширмасдан туриб covid-19 пандемиясини енга олмайди ва янги ҳалокатларга қарши туролмайди, дейилади пандемияга тайёргарликни мониторинг қилиш бўйича Глобал кенгаш эълон қилган маърузада.
АҚШда жарроҳлар одамга гени модификацияланган чўчқа буйрагини кўчириб ўтқазиш бўйича амалиёт ўтказди, дея хабар тарқатди РИА Новости "New York Times" газетасида чоп этилган мақолада келтирилган маълумотларга таяниб.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида Польша Республикаси Кардиологлар жамияти президенти, профессор Роберт Гил Жулиан иштирокида маҳорат дарси тарзидаги жарроҳлик амалиёти ўтказилди, дея маълум қилади вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот
Жорий йилнинг охиригача академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали умумий қиймати 3 миллиард 471 миллион сўмга тенг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.
Японияда безгак чақирувчи, шунингдек, қон таркибидаги эритроцит ва лейкоцитларни емирувчи номаълум вирус аниқланди. Унга Эдзо номи берилган. Бу атама вирус илк бор топилган жой - мамлакатдаги катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Хоккайдо оролининг тарихий номи.
Оёқ панжаларидаги тирноқлар ўсишининг сезиларли даражада секинлашуви қон таркибида холестерин миқдори жуда кўп мартага ошиб кетганини кўрсатади, деб ёзади Британиянинг "Daily Express" газетаси Mayo Clinic тиббиёт муассасаси маълумотларига таяниб.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги тегишли фармони билан 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилган эди.
Бразилиялик жаҳон футболи юлдузи Пеле йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бу ҳақда унинг ўзи мухлисларига ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилган.
АҚШнинг Чикаго шаҳрида фаолият кўрсатувчи фармацевтга 120 йиллик қамоқ жазоси хавф солаяпти. У Covid-19га қарши эмлаш олмаганларга вакцинация қилинганлик ҳақидаги сертификатларни сотганликда гумонланиб қўлга олинган.
Британиянинг "The Independent" нашри бирлашган қироллик бундан 16 йил аввал коронавирусга қарши кураш бўйича режа тайёрлагани ва кейин уни шунчаки йўқотиб юборишгани ҳақида ёзди.
Россиянинг Иваново вилоятида яшовчи тадбиркор мушугига буйрак кўчириб ўтказиш учун 800 минг рубль (116 миллион сўм) маблағ сарфлади, дея хабар берди ҳудудий телерадиокомпания "Россия 24" телеканали эфирида.
Англиялик врач-диетолог Федерика Амати амал қилиш умр давомийлигини ўн йилга узайтириш имконини берадиган беш тавсиясини айтди.
Хитой анъанавий табобат ва фармацевтика ишлари бўйича давлат бошқармаси янги ва кутилмаганда авж оладиган инфекцияли касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволашда анъанавий хитой табобатининг кенг қамровли аҳамиятига бағишланган қўлланма чоп этди.
200 нафардан ортиқ таниқли шахслар, жумладан, 100 нафар собиқ сиёсий лидер катта еттилик (G7) давлатлари раҳбарларини қашшоқ мамлакатларда коронавирусга қарши вакцинация ўтказиш учун маблағ ажратишга чақирди.