Қашқадарё вилояти корхоналари ва ташкилотлари учун юк техникаси соҳасида янги имконият эшиги очилди – FAW брендининг Ўзбекистон бўйича энг йирик расмий дилери Autovan энди Қашқадарё вилоятида ҳам фаолият юритмоқда.
Van Universal Motorsнинг расмий дилери сифатида фаолият юритувчи Autovan, FAW техникасини тўғридан-тўғри завод биринчи қўлидан мижозларга етказиб беради. Компания бугунги кунда Ўзбекистон бозорида FAW юк машиналари соҳасидаги энг катта дилерлик тармоғини ташкил этиб, 45 дан ортиқ техника модели билан харидорларга кенг танлов имкониятини тақдим этади.
Autovanдан харид қилиш бир қатор муҳим устунликларни ўз ичига олади: расмий дилер кафолати, завод томонидан тасдиқланган 100 фоиз оригинал эҳтиёт қисмлар омбори, ҳамда вилоятдаги сервис маркази орқали техник хизмат кўрсатиш имконияти. Юк ташувчи корхоналар учун тижорат мақсадли автофургонлар, давлат муассасалари учун эса махсус вазифали техникалар – Autovan ҳар икки йўналишда ҳам тўлиқ ечим таклиф этади.
Қашқадарё вилояти – Ўзбекистоннинг энергетика ва нефть-газ саноати маркази сифатида танилган стратегик аҳамиятга эга ҳудуд. Йирик саноат объектлари ва қурилиш лойиҳалари билан фаол ривожланаётган бу вилоятда оғир юк ва махсус техникага бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Autovanнинг вилоятда фаолият юритиши соҳанинг талабчан эҳтиёжларини маҳаллий даражада қондириш имконини беради.
Autovan хизматлари, мавжуд техника моделлари ёки ҳамкорлик шартлари бўйича батафсил маълумот олиш учун +998 77 360-00-55 рақамига мурожаат этиш ёки расмий faw.uz сайтига ташриф буюриш мумкин. Мутахассислар ҳар қандай савол ва талабга индивидуал ёндашув асосида жавоб беришга тайёр.