Qashqadaryo
Деҳқон ва фермерлар учун электрон ёрдамчи сифатида ишлаб чиқилган "Агрокўмакчи" мобил иловаси фойдаланувчига зараркунанда ва касалликлар ҳақида батафсил маълумотлар олиш имконини бериб, уларга қарши курашиш йўлларини ҳам ўргатади.
2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти деб эълон қилинган Шаҳрисабз шаҳрида жорий йил 25-26 апрель кунлари ИҲТга аъзо давлатлар вакиллари иштирокида "International folk" фольклор жамоалар фестивали, ёш дизайнерларнинг "Modest fashion show" танлови, "Шаҳрисабз пазандачилик беллашуви", халқаро этноспорт ўйинлари фестивали ҳамда хорижлик ва маҳаллий етакчи рассомлар кўргазмаси ўтказилади.
Гвельфа университети (Канада) олимлари тасодифан тукли ариларнинг камида битта тури сув остида етти кунни бирор жиддий зарар кўрмай ўтказа олиши мумкинлигини билиб қолишди. Бу ҳақдаги илмий материал Biology Letters журналида берилган.
Юртимизда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Қашқадарёда умумий қиймати 12,8 миллион долларга тенг ишлар бажарилиб, 61 километр узунликдаги цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этилади.
Жанубий Кореяда янги турдаги давлат рақами туфайли ҳашаматли автомобиллар савдоси сезиларли даражада камайди. Бу ҳақда Korea Times нашри ёзган.
"Юлдуз майдони", "Айланма йўл хиёбонлари", "Қоронғи дўконлар кўчаси" каби романлари билан дунё адабиётида эътироф қозонган француз ёзувчиси Патрик Модиано асарлари сони 30 дан ортиқ ва дунёнинг 36 тилига таржима қилинган. "Тўй саёҳати" романида "Турфа тақдирларни тасвирлашдаги алоҳида маҳорати ва Иккинчи жаҳон уруши даврида француз жамияти ҳаётини ҳар томонлама очиб бергани учун" 2014 йилда адабиёт соҳасида Нобель мукофотига лойиқ кўрилган.
Тадбиркор ва миллиардер Илон Маск денгиз орти мамлакати демографик кўрсаткичларида болали ёш америкаликлар улуши кескин камайганини мутлақо фожиа деб атади. Ишбилармон Х ижтимоий тармоғидаги АҚШда болалар туғилиши статистикаси келтирилган материалга шу тарзда муносабат билдирган.
Анъанага кўра, ҳар янги ой арафасида муштарийларни тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жорий этилаётган ёки ўзгартирилаётган муҳим тартиб ва нормалар билан таништириб боришда давом этамиз. Бу гал 2024 йил 1 майдан амалга киритиладиган бир қатор янгиликлар хусусида тўхталамиз.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 10 миллиард долларгача ўсди, инвестиция портфели эса 20 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев "Ўзэкспомарказ"да 22-24 апрель кунлари бўлиб ўтган "Иннопром. Марказий Осиё" форумида гапирган.
"Сиз хотин-қизладди райисими, айланай? Ёддам сўраб келлим. Уйимга бир сўм пулим йўқ. Уним тугаган. Гўшни-ку қачон еганимни эсломмайман.
Америка Қўшма Штатлари олдинда турган президент сайлови фонида БМТдаги Фаластин ҳақидаги резолюцияга вето (тақиқ) қўйишдан манфаатдор эди. Бу ҳақда араб давлатининг Россиядаги элчиси Абдул Ҳафиз Нофал маълум қилган.
Бугун Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Карьера куни” ва “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” тадбирлари ўтказилди.
Британиянинг автомобиллар ҳақида ёритишга ихтисослашган What Car? (Қайси машина?) журнали энг ишончли автобрендлар рейтингини тузди.
- Фан йўналишида Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлганимдан жуда ҳам хурсандман, - дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти докторанти Севара Мирзаёрова. - Айниқса, давлат мукофотини муҳтарам Президентимизнинг ўзларидан қабул қилиб олган пайтимдаги қувончим, ҳаяжонимни ҳеч бир сўз билан таърифлаб беролмайман.
Чикаго университети (АҚШ) олимлари номаълумлик ва ноаниқликдан қўрқиш одамларда кутиш билан боғлиқ стресс (қаттиқ ҳаяжон)ни келтириб чиқаришини аниқладилар. Тадқиқот натижалари The Journal of Personality and Social Psychology журналида эълон қилинган.
Муштарийларимиз яхши хабардор, "Qashqadaryo" газетасининг 2024 йил 4 апрелдаги 14-сонида шу сарлавҳа остида "Жамоатчилик назорати" рукни билан материал чоп этилган эди. Унда таҳририятнинг 2024 йил 29 февралда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Убайдулла Орипов номига йўлланган ахборот олишга доир сўрови жавобсиз, эътиборсиз қолдирилгани ҳақида сўз юритилиб, балки жамоатчилик диққат-марказида турса, масъулни қўзғатар деган ўйда унинг айнан такрорини газета орқали эълон қилган эдик.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев "Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлашга оид ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайти маълум қилган.
Вилоятимизда аҳолининг иқтисодий фаоллиги тенденциялари ўзгаришини таҳлил қилиш ва истеъмол кайфияти индексини аниқлаш мақсадида сўров ўтказилади.
Қирғизистонда деҳқонларга, жумладан, Норин вилояти фермерларига техник наша ўсимлигини етиштириш таклиф этилмоқда. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги шундай ташаббус билан чиқди, дея хабар тарқатган Sputnik манбаси.
Қуйида сўз юритиладиган икки асарни бирлаштириб турадиган жиҳат - инсоннинг қисмат қаршисидаги ожизлиги. Ҳар икки асар ҳам ўзбек тилига яқин йилларда ўгирилди. Турк адиби Ўрхон Камолнинг "Етмиш иккинчи камера" асари ва Америка ёзувчиси Эрнест Хемингуэйнинг "Тўқчилик ва йўқчилик" асарлари ўзбек китобхонларини бефарқ қолдирмаслиги аниқ.