Qashqadaryo
Американинг Жоржия штатида Lowe's дўконлар тармоғи ходимаси ўғриларни тўхтатишга урингани учун ишдан бўшатилди, дея маълум қилган WSB-TV маҳаллий телеканали.
Британиялик фуқаро банк ходимлари билан мулоқот чоғида вафот этган онасининг овозини ўхшатиб, отасининг ҳисоб рақамидан 70 минг доллар ўғирлади, деб ёзади Oddity Central манбаси.
Одатдагидек ҳар янги ой арафасида муштарийларни тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жорий этилаётган ёки ўзгартирилаётган муҳим тартиб-тамойиллар билан таништириб боришда давом этамиз. Бу гал 2023 йил 1 августдан амалга киритиладиган бир қатор янгиликлар хусусида тўхталамиз.
Жуда истеъдодли, жуда салоҳиятли эди у. Иқтидори юзага чиқиб, кўпга бош бўлди-ю, аммо... Нафси ўпқон чиқди. Ямламай ютишга ўтди.
Севимли хонандаси концерти вақтида қаттиқ бақиргани сабабли хитойлик йигитнинг ўпкаси ёрилиб кетди. Бу ҳақда Oddity Central манбаси хабар тарқатган.
Tesla компанияси электрда ҳаракатланувчи Cybertruck пикапига 1,94 миллиондан ортиқ буюртма олди. Бу ҳақда Teslarati портали лойиҳа ҳамкорлари маълумотларига таяниб хабар берган.
Бу қиз чиройли эди жуда. Ҳамма ошиқ, ҳамма шайдо эди унга. Кўзи тушган киши борки бир ўгирилиб қўярди ортига. Пинҳон тутган бўлсаям унинг кўнглида ҳам илиқлик солган эди бу қиз.
Вашингтон университети тиббиётчилари ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича қандли диабет билан касалланганлар сони яқин 30 йилда икки баравардан ортиққа кўпайиб, 2050 йилда жами 1,3 миллиард кишига етади. Олимларнинг изланиш натижалари The Lancet журналида эълон қилинган.
Уч боласини боғчадан олиб уйига келди у ва нари-бери овқат тайёрлаб югуриб кетди бемор отаникига. Уйда қолиб кетди болалари ва эри. Кўрдики, отаси ҳануз шифтга термулиб ётибди - жонсиз бўлиб қолган ўнг қўли ва оёғи.
Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрига туташ ҳудудда "ERIELL Group" компанияси томонидан очиқ осмон остида ташкил этилган "Орамиздаги қаҳрамонлар" фотокўргазмаси ўтказилмоқда.
Инсон иши кўпайганда бўш вақтнинг, касаллик етганда саломатликнинг қадрига ета бошлайди. Аслида бу икки неъмат кўпчиликда бор, фақат уни борида қадрлашни, унумли фойдаланишни билмаймиз.
Оммавий ахборот воситалари ва Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарларига кўра, Қоҳирадан 600 километр жанубда жойлашган Кена провинциясида номаълум касалликка чалиниш ҳолати аниқланган. Унинг белгилари денге безгаги (қон сўрувчи ҳашаротлар чақиши орқали тарқаладиган юқумли вирусли касаллик) билан ўхшаш.
Вилоятимиздаги энг йирик саноат корхоналаридан бири - "Шўртан газ-кимё мажмуаси" масъулияти чекланган жамиятининг мутахассислари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган тренингда қатнашиб қайтишди. Айни пайтда мажмуада кўп йиллардан бери самарали меҳнат қилиб келаётган ишчи ва ходимларнинг фарзандлари учун Туркияга саёҳат ташкил этилди.
Барселонада яшовчи киши жуда баланд овозда мусиқа тинглаб, бошқаларга халал бергани учун бир йилдан ортиқроқ муддатга қамалди, деб ёзади Oddity Central манбаси.
Қарши шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан, вилоятимиз марказидаги Мустақиллик шоҳкўчасининг Жайҳун кўчаси ва Алишер Навоий шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳалари ўртасидаги қисмида шу йил 28 июлдан 15 августгача транспорт воситаларининг қатнови вақтинча чекланади.
Россиянинг Оренбург шаҳрида мақсадли таълим шартномаси асосида университетга қабул қилинган талаба ўқишни давом эттиришни истамагани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Дзержинск район суди матбуот хизмати хабар тарқатган.
Жорий йил 17 июль куни халқ депутатлари вилоят Кенгаши вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 36,5 миллиард сўмни турли тадбирларга йўналтириш бўйича қарор қабул қилди.
Сингапурда шифокорлар беморнинг қизилўнгачига саккизоёқ бутунлигича тиқилиб қолганини аниқлашди, деб ёзади New York Post.