Qashqadaryo
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сайловларни муддатидан аввал, яъни жорий йилнинг кузидаёқ ўтказиши мумкин, дея хабар тарқатган Welt am Sonntag немис нашри Европа ташқи фаолият хизмати (ЕТФХ) манбалари ва ЕИ дипломатларига таяниб.
20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан Қашқадарёда муваффақиятли фаолият юритиб келаётган кичик бизнес вакилларидан бир гуруҳи вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
Президент фармонига биноан 20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳи мукофотланди. Шунингдек, бу сана арафасида давлат раҳбарининг фармойишига асосан юртимизда муваффақиятли фаолият юритаётган ишбилармон
Воҳамизда оилавий ажралишларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, олдини олиш, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи тузилди.
Американинг собиқ президенти Дональд Трамп Афғонистонда ҳукумат алмашганига бир йил тўлиши муносабати билан маълум қилишича, амалдаги АҚШ раҳбари Жо Байден даврида ташкил қилинган мамлакатдан чиқиб кетиш амалиётидан сўнг денгиз орти ҳарбийлари "Толибон" ҳаракатига "қиймати 85 миллиард долларга т
Россия ва АҚШ ўртасида кенг кўламли ядро уруши рўй берган ҳолатда беш миллиарддан ортиқ одам ҳалок бўлиши мумкин. Нью-Жерсидаги Ратгерс университети олимлари ҳафта аввалида эълон қилинган тадқиқот натижалари асосида шундай хулосага келишган.
Америкалик тадбиркор, SpaceX компанияси мулкдори Илон Маск президент Жо Байденнинг баскетболчи Бриттни Грайнерни Россиядаги ҳибсдан қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатлари фонида АҚШдаги гиёҳвандлик воситаларига оид ишлар бўйича қамалганларни озодликка чиқаришни таклиф этди.
Афғонистон ҳукумати АҚШ "Ал-Қоида" террорчилик ташкилоти етакчиси Айман аз-Завоҳирийни йўқ қилиш учун ракета зарбаси берган Кобулдаги нуқтадан жангарининг жасадини топа олмади, дея маълум қилган "Толибон" ҳаракати вакили Зубиҳулла Мужоҳид.
Швейцариянинг Вале кантони (маъмурий-ҳудудий бирлик) полицияси идора сайтида эълон қилган баёнотга кўра, музлар эриши натижасида 1968 йилда Алп тоғидаги Алеч музлигида қулаган Piper Cherokee самолётига тегишли бўлаклар топилди.
Вилоят адлия бошқармасида “Адлия аёли” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
АҚШ Афғонистонда "Ал-Қоида" террорчилик ташкилоти етакчиси Айман аз-Завоҳирий йўқ қилинганига оид "визуал ва бошқа далиллар"га эга, бироқ унинг ДНК намунаси йўқ, дея маълум қилди Оқ уй миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами муносабати билан ўтказиладиган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари ўзида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" деган бош ғояни мужассам этади.
Шаҳрисабз туманидаги "Лочин" оромгоҳида 8-12 август кунлари бўлиб ўтадиган "Ёшлар туризми" қурултойи доирасида китобхонлик кунлари ва маданий-кўнгилочар тадбирлар, маҳорат дарслари, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, гала-концерт ва, албатта, туризм объектларига саёҳатлар уюшти
“Онам вафот этганидан сўнг отам иккинчи марта уйланди, - дея ҳикоя қилади Баҳора (исми ўзгартирилган). - Орадан кўп вақт ўтмай отам мени ўгай онам билан Тошкентда қолдириб, ўзи ишлаш учун чет элга кетди. Ўгай онам жанжал чиқариш учун ҳар куни менинг юриш-туришимдан айб қидириб топар, бақир-чақир қилар,
Жорий йилнинг август ойидан бошлаб, Қашқадарё вилояти ҳокимининг барча ўринбосарлари халқ билан очиқ мулоқотни таъминлаш учун ҳар ойда камида бир марта “Ҳар бир мурожаат эътиборда” ва “Ислоҳотлар амалда” каби туркум телекўрсатувларда бевосита иштирок этиб, ўзларига бириктирилган соҳалар фаол
АҚШ армияси раҳбариятни қийин қарорлар қабул қилишга ундовчи ёлланувчилар кескин танқислиги муаммоси билан тўқнаш келмоқда, деб ёзади The American Conservative журнали шарҳловчиси Эдвард Чанг.
Мен юрт ва халқ тақдирига бефарқ бўлмаган, ҳаётда бироз аччиқ-чучук тажриба орттирган киши сифатида Конституциямизни ислоҳ қилиш бўйича билдирилаётган таклифларни кузатиб бормоқдаман. Таклифларнинг кўпи халқнинг кўнглидан чиққан, ҳаётий тажрибаси натижасида шаклланган.
Германия канцлери Олаф Шольц ва унинг рафиқаси Бритта Эрнстнинг қўшнилари улар яшаш хонадони ахлат қутисидан яқинда бўлиб ўтган "Катта еттилик" (G7) мамлакатлари саммитига оид маълумотларни сақлаган "махфий" белгили ҳужжатни топиб олишди, деб ёзади Spiegel журнали.
Вилоят мусиқали драма театрида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унинг кун тартибига битта – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига вилоятимиздан бўшаб қолган ўрин учун Сенат аъзосини сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.
Америкаликларнинг атиги 11 фоизи телевидение янгиликларига ишонади. Gallup жамоатчилик фикрини ўрганиш институти ўтказган ижтимоий сўров натижалари шундан дарак бермоқда. Хусусан, сўралганларнинг 4 фоизи экран орқали узатилаётган хабарларга жуда қаттиқ ва 7 фоизи етарлича ишонади.