Qashqadaryo
Ушбу кўрсаткичга жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эришилган. Туман ҳокимлигидан маълум қилишларича, асосий бозор сифатида Россия, Қозоғистон, Покистон, Афғонистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатлар танланган.
Дастлабки статистика маълумотларига кўра, республикамизда шу йилнинг 10 ойи давомида ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажмида Қашқадарё вилоятининг улуши атиги 3,9 фоизни ташкил этган. Ваҳоланки, 2019 йилнинг худди шу даврида мазкур кўрсаткич 6,2 фоиз, яна бир йил олдин 6,3 фоиз, 2017 йилнинг янв
Қарши шаҳрида ташкил этилган корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси орқали тадбиркорларга хусусийлаштириш жараёнлари ва амалдаги тартиблар тўғрисида тушунтиришлар ҳамда хусусийлаштириш дастурлари бўйича кенг маълумотлар бериб борилади.
“Талимаржон иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти умумий қуввати 900 мегаваттдан кам бўлмаган навбатдаги иккита буғ-газ қурилмасини барпо этиш орқали мазкур ИЭСни кенгайтириш лойиҳаси бўйича тендер савдолари ўтказилишини эълон қилди.
Коронавирус пандемияси юртимизда аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръатларига сезиларли таъсир этди, дея маълум қилади Давлат статистика қўмитаси.
Бир муддат илгари Ғузор туманидаги Шакарбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини Алишер Навоий массивида замонавий интенсив боғ ташкил этиш учун коммуникация тармоғига эга 2 минг гектар ер майдони ажратилаётгани маълум қилинганди.
"NTCS EXTRUSION GROUP" (Россия-Англия) хорижий корхонаси Муборак туманига 53 миллион доллар инвестиция киритди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилаётгани маълум бўлди. Унга кўра, Қашқадарё бир қатор кўрсаткичлар бўйича рўйхат бошида турибди.
Вилоят статистика бошқармаси Қашқадарёда юридик шахсларда ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи миқдорини эълон қилди.
Шу йил 15 октябрь куни мамлакат ҳукумати ва давлат раҳбари томонидан юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган иккита муҳим ҳужжат қабул қилинди. Улардан биттаси Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ х
Жорий йилнинг 9 ойи давомида аҳоли дастурхонига 221 минг тонна гўшт, 867 минг тонна сут, 347 миллион дона тухум, 147 минг тонна картошка, 393,5 минг тонна сабзавот, 158 минг тонна полиз маҳсулотлари ва 136 минг тонна мева етказиб берилган.
"Шўртан газ-кимё мажмуаси" МЧЖда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,22 миллиард куб метр табиий газ хом ашёси қайта ишланиб, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 106,4 фоизни ташкил этди, дея хабар тарқатди "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати.
"Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегияси доирасида 2020-2022 йилларда Қашқадарё вилоятини рақамли трансформация қилиш дастурининг амалга оширилиши натижасида воҳамизда юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан қамров даражаси жорий йилда 60, келгуси йилда 90, 2022 йилда эса 96 фоизга етказилади.
Қамаши туманидаги “Навбаҳор” масъулияти чекланган жамияти Хитойдан келтирилган замонавий технологиялар асосида пайпоқ ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қашқадарёда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар сони кўп. Улар нафақат вилоят, балки мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти юксалишида муҳим ўрин тутади.
2021-2022 йилларда Қарши шаҳри, Деҳқонобод ва Қамаши туманларидаги олтита маҳаллада ичимлик суви таъминоти тизимлари тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида топширилади.
2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар бош сони 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 127,4 минг бошга кўпайиб, уларнинг умумий сони 12 миллион 611 минг 800 минг бошга етган.
2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатимизда барча тоифадаги хўжаликларда қишлоқ хўжалиги экинлари экилган жами майдон 3,3 миллион гектарни ташкил этган.
Туркиянинг “Birlik Tarim” ҳамда “O'zyashan Fidanlik” корхоналари вакиллари Яккабоғ тумани ҳокими билан музокаралар олиб боришди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида Тожикистон Республикаси билан ҳамкорликда бир қатор инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.