Qashqadaryo
III Тошкент Халқаро инвестиция форуми доирасида Нишон туманида қуввати 500 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС)нинг иккинчи босқичи ишга туширилди.
Сахалин (Россия)даги Смирних қишлоғида яшовчи аёл ўзига ёрдам кўрсатган тиббиётчилар хатога йўл қўйгани ортидан маҳаллий шифохона маъмурияти билан маънавий зарарни қоплаш юзасидан судлашди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати хабар қилган.
Вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Давлат санъат арбоби, таниқли драматург Рихсивой Муҳаммаджоновнинг “Алдагани аёл яхши” асари асосида саҳналаштирилган мусиқали комедияси тақдимоти бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида Telegram мессенжеридаги фишинг (интернет орқали фирибгарликнинг бир тури) манбалар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайди, деб ёзади “Известия” газетаси.
Исроил ҳукумати Халқаро жиноят суди Ғазодаги қонли воқеалар муносабати билан мамлакатнинг юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олиш юзасидан ордер беришга тайёрланаётганига тобора ишонмоқда. Бу ҳақда New York Times маълум қилган.
Вилоятимизнинг Касби тумани Муғлон қишлоғида 100 ёшни қаршилаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Хайрулло бобо Шерматов яшайди. 1924 йил 1 январда туғилган оқсоқол 1942 йилнинг ёзида 18 ёшида урушга кетди. Дастлаб Россиянинг Пенза ҳудудида, сўнг эса Белоруссиянинг Минск шаҳрида душманга қарши жанг қилди.
Хитойнинг Чэнду шаҳрида кўчмас мулк бозоридаги талабни кучайтириш ва иқтисодий ўсишни тезлаштириш илинжида уй-жой сотиб олиш бўйича аввал киритилган чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берган.
Нью-Мексикодаги лицензияланмаган тиббий марказда игна билан пардоз муолажаларини олган уч аёлга ОИВ ташхиси қўйилди. Бу шундай жараёнда вирус юқтиргани ҳужжат билан тасдиқланган биринчи ҳолатдир, дея хабар берган The Guardian манбаси.
Юртимизда хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш асносида Қашқадарёда ҳам бир қатор давлат иштирокидаги корхоналар ва улар таркибидаги ташкилотларнинг акция пакетлари (улушлари) ҳамда кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилади.
АҚШда мактаб биносини бузиш жараёнида 1920 йилга оид капсула топилди, деб ёзади Fox News манбаси.
Америкалик таниқли адиб, драматург ва сценарийнавис, Оскар, Эдгар По ва бошқа кўплаб мукофотлар соҳиби Сидни Шелдон асарлари 300 миллиондан кўпроқ нусхада нашр этилган, улар асосида 20 дан зиёд бадиий фильм суратга олинган.
Оренбург вилояти (Россия)да яшовчи оила қўшнисининг отини балконга жойлаштириб, сув тошқинида ҳалок бўлишидан сақлаб қолди. Бу ҳақдаги хабар ижтимоий тармоқларга жойланган.
Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари бўлимлари ҳамкорлигида Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан онлайн викторина ўтказилди.
Қарши Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Ҳамшира-2024” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Вилоят мусиқали драма театрида филология фанлари доктори, профессор Нафас Шодмоновнинг “Жавоҳирот” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
“Шаҳрисабзнинг маҳобатли архитектураси, жўшқин маданияти ва ҳайратланарли манзаралари Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг бебаҳо дурдонасига айлантиради”.
Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Ғузор, Косон, Китоб, Миришкор, Нишон туманлари босқичларида совринли ўринларни қўлга киритган мактабларга мукофот пуллари маҳаллий ҳокимликлари томонидан тўлаб берилмаганлиги аниқлангач, вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли таъсир чоралари қўлланган. Шундан сўнг айрим ҳокимликлар томонидан маблағлар ихтиёрий равишда тўлаб берилган, қолган ҳолатлар бўйича эса судларга даъво аризалари киритилиши таъминланди.