Qashqadaryo
Бугун Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Карьера куни” ва “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” тадбирлари ўтказилди.
Британиянинг автомобиллар ҳақида ёритишга ихтисослашган What Car? (Қайси машина?) журнали энг ишончли автобрендлар рейтингини тузди.
- Фан йўналишида Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлганимдан жуда ҳам хурсандман, - дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти докторанти Севара Мирзаёрова. - Айниқса, давлат мукофотини муҳтарам Президентимизнинг ўзларидан қабул қилиб олган пайтимдаги қувончим, ҳаяжонимни ҳеч бир сўз билан таърифлаб беролмайман.
Чикаго университети (АҚШ) олимлари номаълумлик ва ноаниқликдан қўрқиш одамларда кутиш билан боғлиқ стресс (қаттиқ ҳаяжон)ни келтириб чиқаришини аниқладилар. Тадқиқот натижалари The Journal of Personality and Social Psychology журналида эълон қилинган.
Муштарийларимиз яхши хабардор, "Qashqadaryo" газетасининг 2024 йил 4 апрелдаги 14-сонида шу сарлавҳа остида "Жамоатчилик назорати" рукни билан материал чоп этилган эди. Унда таҳририятнинг 2024 йил 29 февралда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Убайдулла Орипов номига йўлланган ахборот олишга доир сўрови жавобсиз, эътиборсиз қолдирилгани ҳақида сўз юритилиб, балки жамоатчилик диққат-марказида турса, масъулни қўзғатар деган ўйда унинг айнан такрорини газета орқали эълон қилган эдик.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев "Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлашга оид ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайти маълум қилган.
Вилоятимизда аҳолининг иқтисодий фаоллиги тенденциялари ўзгаришини таҳлил қилиш ва истеъмол кайфияти индексини аниқлаш мақсадида сўров ўтказилади.
Қирғизистонда деҳқонларга, жумладан, Норин вилояти фермерларига техник наша ўсимлигини етиштириш таклиф этилмоқда. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги шундай ташаббус билан чиқди, дея хабар тарқатган Sputnik манбаси.
Қуйида сўз юритиладиган икки асарни бирлаштириб турадиган жиҳат - инсоннинг қисмат қаршисидаги ожизлиги. Ҳар икки асар ҳам ўзбек тилига яқин йилларда ўгирилди. Турк адиби Ўрхон Камолнинг "Етмиш иккинчи камера" асари ва Америка ёзувчиси Эрнест Хемингуэйнинг "Тўқчилик ва йўқчилик" асарлари ўзбек китобхонларини бефарқ қолдирмаслиги аниқ.
Ҳиндистонда 13 ёшли қиз яқинларини ёввойи маймунлар ҳужумидан қутқариш учун Amazon компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Alexa "ақлли" колонкасидан фойдаланди. Бу ҳақда People манбаси ёзган.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида “Биз – Буюк Соҳибқирон издошларимиз!” кўрик-танлови доирасида “Куч – адолатдадир” шиори остида эълон қилинган “Амир Темур тарихи билимдони” танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Қарши шаҳрида кўп тармоқли “Javohir Medikal Centre” хусусий клиникаси фойдаланишга топширилди.
Бу йилги Рамазон ойи юртимиз мусулмонлари учун ўзгача бир тароватда ўтди. Ватанимиз тинч, осуда, халқимиз фаровон ҳаёт кечириб, ибодатларни бемалол адо этиб келмоқда. Айниқса, бу қутлуғ ойнинг кириб келиши арафасида Президентимиз томонидан "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорнинг қабул қилингани халқимиз хурсандчилигига яна хурсандчилик қўшди.
Лой (тупроқ)да ўйнаш болаларда аллергия ва аутоиммун касалликларга чалиниш хавфини камайтиради. Бу ҳақда Live Science нашрига Жон Хопкинс университети педиатри Роберт Вуд маълум қилган.
Туркияда 500 йиллик тарихга эга ҳаммом 13 йил давом этган реконструкция ишларидан кейин очилмоқда. Бу ҳақда Arkeonews манбаси хабар тарқатган.
Вилоятимизда фаолият кўрсатаётган Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби Қарши давлат университети ва Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонасига бириктирилди.
Хитойлик олимлар пилла қурти ишлаб чиқарадиган табиий ипакнинг ўзига хос мустаҳкамлиги сирини очди. Ипак тола ҳосил қилишнинг табиий механизми юз йилдан ортиқ вақт давомида фан учун жумбоқ бўлиб келаётган эди. Тадқиқот ҳақида Science Bulletin илмий журналида мақола чоп этилган.
Раҳмат ва мағфират фурсати бўлмиш Рамазон ойи якунига етаркан, кимлардир ой давомида ҳосил бўлган, ўрганилган кўникмаларини тарк этмайди: еб-ичишга муккасидан кетмайди, тақвода собитқадам, яхшиликларда бардавом, ёмонликлардан узоқда бўлади. Яна бир хил кишилар борки, кун санаб, соат санаб, муқаддас ойнинг ғанимат лаҳзаларини увол қилгани етмагандай Рамазон тугаши биланоқ эски одатига қайтади: ароқ ичиб, сигарет-нос чекиб, ёмон ишларини қандай давом эттираётганини билмай ҳам қолади. Уламоларнинг таъкидлашича, Рамазон рўзаси қабул бўлганининг белгиси шунда эканки, киши кейинги ойларда ҳам тақвода, эзгу ишларда бардавом бўларкан...
Хитой автомобиллари коррозиядан жиддий ҳимояланмаган. Бу ҳақда "Парламент" газетаси Россия миллий автомобиль иттифоқи вице-президенти Ян Хайцеэрга таяниб хабар берган.
"Бахтиёр жангчи, жаҳонгир, қонуншунос бўлиш билан бирга, ўзида Осиёда кам учрайдиган тактик ва стратегик билимларни ифодалаган..."