Qashqadaryo
Вилоятимиз марказида Ал-Хоразмий номидаги табиий фанлар олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтди.
2035 йилда Осмоности мамлакати АҚШни қувиб ўтиб, эҳтимол, дунёдаги энг йирик иқтисодиётга айланади. Бу ҳақда Хитой халқ университети қошидаги Чунъян молиявий тадқиқотлар институти маърузасида айтилган.
Кейинги йилларда юртимизда жадид маърифатпарварлари фаолиятига қизиқиш кучайгани, улар қолдирган илмий, адабий меросни ўрганиш кенг тус олгани бежиз эмас. Миллат фидойилари юз йил аввал давлат ва жамият тараққиёти ҳақида қайғуриб, турли муаммоларни ҳал этиш йўлларини излашганки, уларнинг кураш услуби, жўшқин фаолияти бугунги ва кейинги авлодларга хулоса ўлароқ ўрнак-намуна бўла олади.
Германияда муҳокама босқичида жамоатчилик ўртасида қаттиқ мунозараларни келтириб чиқарган қонун кучга кирди. У нашани сақлаш ва ўстиришни тартибга солади, деб ёзади ТАСС манбаси.
Хитойнинг BYD компанияси ишлаб чиқараётган автомобиллар жаҳон бозорида ниҳоятда қадрланади. Комфорт ва хавфсизлиги билан ажралиб турувчи ушбу автоуловлар мижозларга доим маъқул келган. Қашқадарёда ҳам бу турдаги машиналарни тасарруф этиш истагида бўлганлар талайгина.
2023 йил давомида Қашқадарёда жами 49 минг 676 нафар киши (яъни ҳар 100 минг аҳолига 1 минг 426 нафар) юқумли касаллик билан касалланган. Касалланиш кўрсаткичи 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2023 йилда 1 минг 527 нафар (3 фоиз)га ошган.
Мастер-режа лойиҳаси ECM Group немис компанияси томонидан ишлаб чиқилган, Шаҳрисабз туманининг Мираки, Амир Темур, Улоч ва Полмон маҳаллалари ҳудудлари қамровида умумий майдони 240 гектар бўлган “Шаҳрисабз” туристик марказидан 10 та объект (ер участкаси) аукционга чиқарилди.
Вилоятимизда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуввати 300 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС) ҳамда 75 мегаватт бўлган электр энергиясини сақлаш (аккумулятор) тизими қурилади ва бошқарилади.
Transfermarkt портали футболчиларнинг трансфер қийматларини янгилади. Энди "Интер Майами" (Америка) футбол клубида тўп тепаётган аргентиналик ҳужумчи Лионел Мессининг нархи аввалгидан 5 миллион еврога арзонлашиб, 30 миллион еврони ташкил қилган.
Ҳаёт бир маромда кечмайди. У мудом ўзгаришлар, янгиланишлар ва ривожланишлар "дарё"сида тобора олдинга илдамлаб бораверади. Бугун кўз ўнгимизда гавдаланган янгилик кун келиб эскиликка айланиб қолаверади. Бу - табиат қонуни. Шундай экан, давр билан ҳамнафас, ҳамқадам бўлиш учун нима қилмоқ лозим? Изланиш, ўрганиш, билганларимизни татбиқ этиш ва, энг асосийси, замон шиддатидан олдинроқ қадам ташлай билиш талаб этилади.
"Грузия орзуси - демократик Грузия" партияси мамлакат конституциясига оилавий қадриятларга оид ўзгартиришлар киритиш ташаббусини бошлаш ниятида. Бу ҳақда сиёсий ҳаракат ижрочи котиби Мамука Мдинарадзе маълум қилган.
Вилоятимиз дорихоналарида ҳар куни миллиард-миллиард сўмлик дори воситалари, шу жумладан, хорижий мамлакатлардан келтирилган ўта қиммат фармацевтик препаратлар сотилади. Ваҳоланки, уларнинг айримлари ўрнига воҳамиз ҳудудида табиий ўсаётган ёки махсус плантацияларда маданий ҳолда етиштирилаётган, нархи борасида анча арзон бўлган доривор ўсимликларни қўллаб, худди шундай ва ҳатто каттароқ ижобий таъсирга эришиш, муайян касалликларни даволаш ва олдини олиш мумкин.
Хитойлик харидорларнинг ҳашаматли товарларга сарфлайдиган харажатлари ўсишидаги секинлашув сабаб уйғонган хавотирлар қарийб бир йил давомида саноатни таъқиб қилаётир, деб ёзади Bloomberg манбаси.
Анъанага кўра, ҳар янги ой арафасида муштарийларни тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жорий этилаётган ёки ўзгартирилаётган муҳим тартиб ва нормалар билан таништириб боришда давом этамиз. Бу гал 2024 йил 1 апрелдан амалга киритиладиган бир қатор янгиликлар хусусида тўхталамиз.
Йирик тадқиқотлар натижалари глобал туғилиш даражаси пастлашда давом этаётганини кўрсатмоқда. XXI аср охирига келиб, дунёнинг 97 фоиз мамлакати аҳолиси камайиб кетади. Бу ҳақда MedicalXpress манбаси хабар тарқатган.
Рамазон - раҳмат ва мағфират ойи. Бундай улуғ кунларда ҳар бир инсон еб-ичишдан тийилишдан ташқари қалбини поклашга уриниши, ўзини, ўзлигини тафтиш ва кашф этишга уриниши даркор. Бу борада кўплаб асарлар борки, мутолаа асносида инсон ўзгара бошлаганини сезади, ҳис қилади.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Рамазон ойида Ғазода ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат бўйича овоз беришда фақат АҚШ бетараф қолган. Бошқа 14 мамлакат, жумладан, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари саналган Россия, Хитой, Франция ва Буюк Британия уни ёқлаб овоз берган.
3 минг йилдан буён инсон ва табиат уйғунлиги рамзи бўлиб, эзгулик ва тараққиётга хизмат қилиб келаётган Наврўз байрами юртимизнинг барча ҳудудлари қатори вилоятимизда ҳам "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!" деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳ ва юқори даражада кенг нишонланмоқда.
Бир минг тўққиз юз етмиш олтинчи йил. Факультетимизда шоир Абдулла Орипов билан учрашув ўтказиладиган бўлиб қолди. Ўқув машғулотлари тугаганидан сўнг ошхонада тамаддиланиб келгунимга қадар учрашув ўтказиладиган фаоллар зали эшигининг тагигача талабалар билан тўлиб кетибди. Учрашув эндигина бошланган экан.
Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг маълум қилишича, умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири фармойишига асосан ташкил этилади.