Qashqadaryo
"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятининг воҳамиз тиббиёт муассалаларида совуқ мавсумда узлуксиз энергия таъминотини таъминлаш борасидаги ташаббуси доирасида "Uzbekistan GTL" заводи томонидан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали ва Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасида дизель генераторлари ўрнатилди.
Парижда йўқотилган қиймати 750 минг евролик бриллиант кўзли узук чангюткич ичидан топилди, дея хабар тарқатган Daily Mail манбаси.
Вилоятимиздаги кўпгина канал ва ариқлар бетон қилинмагани сабабли улар орқали етказиб берилаётган сувнинг 30-35 фоизи ҳеч қандай иқтисодий самара бермасдан йўқотилиб исроф бўлмоқда. Айниқса, Косон, Нишон, Муборак, Миришкор туманларида бу кўрсаткич 40 фоиздан юқори.
Канадада қурувчилар оғирлиги 220 тонна келадиган бинони 700 бўлак совун ёрдамида бошқа жойга кўчирди, деб ёзади UPI нашри.
"Боқий дарбадар", "Озод", "Генетик" каби романлари билан тилга тушган ёзувчи Исажон Султон кейинги йилларда тарихий мавзуларда ажойиб асарлар яратди. Жумладан, "Алишер Навоий" романи минглаб нусхада қайта-қайта нашр этилмоқда. Таниқли саҳна устаси Маъсума Қориева ҳақидаги "Маъсума", буюк аждодларимиз ҳаётидан сўз очган "Абу Райҳон Беруний" романи адиб ижодий имкониятлари кенглигини кўрсатади. Адибнинг яна бир романи "Билга ҳоқон" деб номланиб, унда Иккинчи Кўктурк хоқонлигининг қалқиниш даври, миллий қаҳрамонлар Билга Ҳоқон, Кул Тигин, Билга Тўнюқуқ ҳаёти, илк Кўктурк давлатининг қурилиши ва турк ясасининг жорий қилиниши, Ўрхун-Энасой битикларининг яратилиши тарихи ҳақида сўз боради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро тузилма нуфузи у БМТ Бош Ассамблеясининг Ғазо минтақасида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюциясини ижро этишга қодир бўлмагани туфайли шубҳа остида қолганини маълум қилди. Сиёсатчи бу ҳақда Доҳа (Қатар) форуми очилиши вақтида гапирган.
Бугун Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида “Бахту камолимиз сенда мужассам, Конституция!” танлови ташкил этилди.
Ҳиндистоннинг Канпур шаҳрида ота ва ўғил қутурган ит тишлаган хонаки мушук ҳужумидан сўнг қутуриш касалига чалинди. Бу ҳақда The Times of India манбаси ёзган.
Юртимизнинг барча ҳудудлари сингари Қашқадарёда ҳам 8 декабрь - Асосий қонунимиз қабул қилинган тарихий сана муносабати билан "Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ер юзидаги энг қари ҳайвон 191 ёшга тўлди. У Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Жонатан лақабли тошбақа, дейилади маълумотномалар сайтида.
Президент қарорига мувофиқ, воҳамизда "Шаҳрисабз" ва "Майданак баланд тоғ" туристик марказлари, шунингдек, Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш департаменти ташкил этилмоқда.
Геосиёсий вазият жиддийлашуви ортидан қуролланишга бўлган талаб кескин ўсганига қарамай, дунёдаги қурол-яроғ ишлаб чиқаришга ихтисослашган 100 та йирик компаниянинг маҳсулот сотишдан олган даромади 2022 йилда 3,5 фоизга камайган. Бу маълумотларни Стокгольм тинчлик муаммолари халқаро тадқиқот институти тақдим этган.
45 йиллик педагогик стажга эга бўлган Қарши шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Айкумуш Эргашева ўзи раҳбарлик қилаётган синфда аъло баҳоларга ўқиётган ҳамда энг кўп китоб мутолаа қилаётган ўқувчилар учун махсус стипендиялар жорий этган.
Хитой, АҚШ, Дания, Франция ва Нидерландияда 5-12 ёшли болаларда зотилжам (пневмония)га чалиниш ҳолатлари ўсиб бормоқда. Касалликни Mycoplasma pneumoniae бактериялари келтириб чиқаради, дея хабар берган CNN телеканали.
Бош қомусимизнинг 25-моддасини биласиз. Унда шундай жумлалар битилган: "Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир".
Дубай шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси (COP28)да дунёнинг ўнлаб етакчи кредит компаниялари, жумладан, Жаҳон банки қўшма баёнот имзолади. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатган.
Вилоят ҳокимининг фармойишига асосан, жорий йил 24 ноябрдан 24 декабргача Қашқадарёда коррупцияга қарши курашиш ойлиги ўтказилмоқда.
Ҳиндистонлик эркак суғурта тўлови олиш учун хотини ва қизининг ётоқхонасига заҳарли илон қўйиб юборди, кобра чақишидан жабрланганларга шифокорлар ҳам ёрдам бера олишмаган. Бу ҳақда News9Live манбаси хабар қилмоқда.
Қарши шаҳридаги Маънавият масканида Озод Пармонов, Поён Равшанов ҳаммуаллифлигида ёзилган “Бош вазир қиссаси” китоби тақдимоти ўтказилди.