Qashqadaryo
Мамлакатимизда COVID-19 инфекцияси аниқланиб, карантин ҳолати жорий этилгандан сўнг, мавжуд шароитни ҳисобга олган ҳолда энергия ресурсларидан қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилмаётгани аҳоли учун яна бир қулайлик аслида. Чунки карантин шароитида кишиларнинг иқтисодий аҳволи қандай бўлишини э
Миришкор туманидаги Янги Миришкор қишлоғи ҳудудида самарадорлиги кам бўлган 100 гектар ер майдони ўрнида замонавий комплекс барпо қилинади. Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш кооперациясини ташкил этиш лойиҳаси тақдимотида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.
"Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устав фондини шакллантиришга республика ҳукуматининг захира жамғармасидан 1 миллиард сўм йўналтирилади. Шунингдек, мазкур корхонага 2020-2021 йиллар даврида сақлаш харажатлари учун ҳам айнан шу манба ҳисобидан зарур маблағла
Ғузор тумани Совлиғор қишлоғида истиқомат қилаётган Тиловат момо Ибодова ёшлигидан ипак қурти боқиш ҳадисини олган. Бу йил ҳам онахон қиз ва келинларини ёнига олиб, икки қути ипак қурти парваришламоқда.
Коронавирус пандемияси сабаб божхона чегаралари орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланган бўлса-да, товарлар ҳаракати ҳар доимгидек, тўхтовсиз экспорт ва импортга расмийлаштирилмоқда.
Мамлакатимизда кейинги йилларда балиқчиликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада барча ҳуқуқий-ташкилий асослар яратилган ҳамда балиқ етиштирувчи тадбиркорларга бир қатор имконият ва имтиёзлар берилган. Жумладан, балиқчилик кластерларининг йиллик балиқ етиштириш қ
Ўтган 2019 йилда Яккабоғ туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган барча ижтимоий дастурлар бўйича 2 мингдан ошиқ фуқарога 42 миллиард 703 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Қамаши туманида Россияда ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган "LADA" автосалони, шунингдек, гипсокартон ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда кўп қаватли турар жойларнинг бунёд этилиши мазкур ҳудудда қурилиш ишларининг юқори суръатларда ўсишини таъминл
Бугунги кунда юртимиз нефть-газ саноатида кенг кўламли бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари амалга оширилаётган экан, уларнинг салмоқли қисми Қашқадарё ҳудудида рўёбга чиқарилмоқда.
Шаҳрисабз тумани Лолистон маҳалласида яшовчи Дилобар Ашуралиева ўз бизнесини йўлга қўйишга улгурган ёш ташаббускорлардан бири. Ўтган йили "TURON COMPOSITE GROUP" маъсулияти чекланган жамиятини таъсис этиб, фаолият бошлаган тадбиркор қиз айни вақтда қурилиш бозори учун муҳим маҳсулот - композит арматурал
Тадбиркорлик учун аввало пухта режа, ташаббускорлик ва доимий саъй-ҳаракат зарур. Шунингдек, бозор талабидан келиб чиқиб, рақобатдош ва харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш, фаолиятни босқичма-босқич кенгайтириб бориш айни муддао.
Ички бозорга қурилиш моллари ишлаб чиқарувчилар томонидан янги-янги маҳсулотлар тақдим этилмоқдаки, бу улар ўртасида ўзаро рақобат муҳитини юзага келтирган. Натижада қурилиш маҳсулотлари бозори кун сайин ривожланиб, харидорлар учун каттагина танлов имконияти пайдо бўлмоқда.
Чироқчи тумани ҳақида гап кетганда, кўпчиликнинг кўз олдида пахта, ғалла, чорвачилик ва полиз маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган ҳудуд гавдаланади.
2020 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, вилоятимизда 25,7 мингга яқин корхона ва ташкилот фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 15,7 мингга яқини, яъни 60 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида иш юритмоқда.
Бу йил сувли ва лалми майдонларни қўшиб ҳисоблаганда 204 минг гектар майдонда ғалла парваришлаётган вилоятимиз миришкорлари 1 миллион 67 минг 100 тонналик улкан дон хирмони яратиш мақсади билан меҳнат қилишмоқда.
Еттита туман эса лимон етиштиришга ихтисослаштирилади
Шаҳрисабз туманидаги "Янгиланиш пласт" хусусий корхонасида тадбиркор Аслиддин Шариповнинг саъй-ҳаракатлари билан пластик чиқиндиларни қайта ишлаш йўлга қўйилди.
Тадбиркорлик ўз-ўзидан ривожланиб кетадиган соҳа эмас. Бунинг учун аввало пухта режа, ташаббускорлик ва доимий саъй-ҳаракат зарур. Шунингдек, бозор талабидан келиб чиқиб, рақобатдош ва харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш, фаолиятни босқичма-босқич кенгайтириб бориш керак.
Кеча Қарши шаҳрида саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ҳамда нефть-газ кооперация форуми бошланди. Унда мамлакатимиз ёқилғи-энергетика комплекси таркибига кирувчи йирик компаниялар, шунингдек, Қашқадарёнинг барча шаҳар ва туманлари ва юртимизнинг бошқа ҳудудларидан келган тадбиркорлик суб
Шаҳрисабз туманида фаолият юритаётган "Kesh Anvarova Ohuda" хусусий корхонаси 1999 йилда иш бошлаган. Йигирма йил давомида тоғ тошини майдалаб, уни хом ашё сифатида қайта ишлаш корхоналарга етказиб бериш билан шуғулланган бу кичик бизнес субъекти яқинда қурилиш материаллари бозорига тайёр маҳсулотлар тақ