Qashqadaryo
Чикаго университети (АҚШ) олимлари номаълумлик ва ноаниқликдан қўрқиш одамларда кутиш билан боғлиқ стресс (қаттиқ ҳаяжон)ни келтириб чиқаришини аниқладилар. Тадқиқот натижалари The Journal of Personality and Social Psychology журналида эълон қилинган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев "Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлашга оид ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайти маълум қилган.
Қирғизистонда деҳқонларга, жумладан, Норин вилояти фермерларига техник наша ўсимлигини етиштириш таклиф этилмоқда. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги шундай ташаббус билан чиқди, дея хабар тарқатган Sputnik манбаси.
Ҳиндистонда 13 ёшли қиз яқинларини ёввойи маймунлар ҳужумидан қутқариш учун Amazon компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Alexa "ақлли" колонкасидан фойдаланди. Бу ҳақда People манбаси ёзган.
Лой (тупроқ)да ўйнаш болаларда аллергия ва аутоиммун касалликларга чалиниш хавфини камайтиради. Бу ҳақда Live Science нашрига Жон Хопкинс университети педиатри Роберт Вуд маълум қилган.
Туркияда 500 йиллик тарихга эга ҳаммом 13 йил давом этган реконструкция ишларидан кейин очилмоқда. Бу ҳақда Arkeonews манбаси хабар тарқатган.
Хитойлик олимлар пилла қурти ишлаб чиқарадиган табиий ипакнинг ўзига хос мустаҳкамлиги сирини очди. Ипак тола ҳосил қилишнинг табиий механизми юз йилдан ортиқ вақт давомида фан учун жумбоқ бўлиб келаётган эди. Тадқиқот ҳақида Science Bulletin илмий журналида мақола чоп этилган.
Хитой автомобиллари коррозиядан жиддий ҳимояланмаган. Бу ҳақда "Парламент" газетаси Россия миллий автомобиль иттифоқи вице-президенти Ян Хайцеэрга таяниб хабар берган.
Италияда шаҳар мэри уларни тута оладиган ҳар кишига текин эчкиларни таклиф этмоқда, деб ёзади UPI манбаси. У шу йўл билан бу турдаги ҳайвонларнинг ҳаддан ортиқ кўпайиб кетиши муаммосини ҳал қилишга уринмоқда.
Француз ёзувчиси Арсен Уссенинг 1880-йилларда чоп этилган Des Destinées de L'Ame ("Қалб тақдири") китоби нусхаси инсон терисидан қилинган муқовасини алмаштириш учун Гарвард кутубхонасидан олинди. Бу ҳақдаги эълон муассаса сайтида пайдо бўлган.
Германияда муҳокама босқичида жамоатчилик ўртасида қаттиқ мунозараларни келтириб чиқарган қонун кучга кирди. У нашани сақлаш ва ўстиришни тартибга солади, деб ёзади ТАСС манбаси.
Хитойнинг BYD компанияси ишлаб чиқараётган автомобиллар жаҳон бозорида ниҳоятда қадрланади. Комфорт ва хавфсизлиги билан ажралиб турувчи ушбу автоуловлар мижозларга доим маъқул келган. Қашқадарёда ҳам бу турдаги машиналарни тасарруф этиш истагида бўлганлар талайгина.
Мастер-режа лойиҳаси ECM Group немис компанияси томонидан ишлаб чиқилган, Шаҳрисабз туманининг Мираки, Амир Темур, Улоч ва Полмон маҳаллалари ҳудудлари қамровида умумий майдони 240 гектар бўлган “Шаҳрисабз” туристик марказидан 10 та объект (ер участкаси) аукционга чиқарилди.
"Грузия орзуси - демократик Грузия" партияси мамлакат конституциясига оилавий қадриятларга оид ўзгартиришлар киритиш ташаббусини бошлаш ниятида. Бу ҳақда сиёсий ҳаракат ижрочи котиби Мамука Мдинарадзе маълум қилган.
Йирик тадқиқотлар натижалари глобал туғилиш даражаси пастлашда давом этаётганини кўрсатмоқда. XXI аср охирига келиб, дунёнинг 97 фоиз мамлакати аҳолиси камайиб кетади. Бу ҳақда MedicalXpress манбаси хабар тарқатган.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Рамазон ойида Ғазода ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат бўйича овоз беришда фақат АҚШ бетараф қолган. Бошқа 14 мамлакат, жумладан, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари саналган Россия, Хитой, Франция ва Буюк Британия уни ёқлаб овоз б
Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг маълум қилишича, умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири фармойишига асосан ташкил этилади.
Австралиядаги Монаш ва Буюк Британиядаги Бирмингем университетлари олимларидан иборат халқаро илмий гуруҳ одам қонидан ўткир уйқу етишмаслигини кўрсатувчи биомаркерни топди. Тадқиқот натижалари Science Advances журналида эълон қилинган.
АҚШнинг Оклахома штатида яшовчи 1924 йил 29 февралда туғилган аёл 100 ёшлик юбилейи ва 25-туғилган кунини нишонлади. Бу ҳақда USA Today нашри ёзган.
Швейцария аҳолиси 3 март куни ўтказилган референдумда пенсия ёшини 66 га кўтаришга қарши фикр билдирган ҳолда ҳар йили "13-пенсия" тўланишини ёқлаб овоз берди. Ушбу қўшимча тўлов "13-ойлик"ка ўхшаш бўлиб, католикларнинг "Рождество"си арафасида тўланиши кўзда тутилган. Бу ҳақдаги хабар ҳукумат сайтига жо