Qashqadaryo
Халқимиз тинчликни қадрлайди, ҳар қандай урушларни қоралайди. Чунки урушнинг чинакам даҳшатларини бошдан кечирган, у келтирадиган оқибатларни чуқур тушунади. Бинобарин, Бош қомусимиз ҳам тинчликсевар халқ иродаси ўлароқ ишлаб чиқилган. Жумладан, Конституциямизнинг 152-моддасида Қуролли Кучлар Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида тузилиши қайд этилган бўлса, 153-моддада Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларга эга экани акс этган.
Нью-Йорк штати сенати аъзоси Лиз Крюгер АҚШнинг шимоли-шарқий ҳудудий бирликлари, жумладан, Нью-Йорк, Коннектикут, Массачусетс ва Вермонт штатларининг мамлакатдан ажралиб чиқиш ҳамда Канадага қўшилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Newsweek манбаси хабар тарқатган.
Қарши шаҳридаги Маънавият масканида “Учинчи Ренессанс – ёшлар нигоҳида” лойиҳалар танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди. Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга ўтказилган танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган йигит-қизлар интеллектуал салоҳиятларини намойиш этишди.
Президент Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инвестицияларни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Мамлакатимизда ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни кенг миқёсда нишонланади. Шу куни ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, совғалар улашилади ва ижтимоий-иқтисодий томондан қўллаб-қувватланади.
Вилоят Ёшлар марказида Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Арабика навли қаҳванинг баҳоси бир фунт (409,5 грамм) учун 3 долларгача кўтарилиб, 2011 йил апрель ойидан буёнги энг юқори нархни қайд этди. Буни Нью-Йорк биржаси савдо маълумотлари тасдиқлаган.
Инсон табиат қўйнида сайр қилади, ҳордиқ чиқаради, унинг неъматларидан баҳраманд бўлади. Шу маънода табиатни севмайдиган одам йўқ. Бироқ, айни пайтда табиатнинг энг катта душмани ҳам инсоният эканлиги бор гап. Узоқ йиллар унга қилинган шафқатсиз муносабат туфайли бугунги кунларга келиб атроф-муҳит, табиат софлиги энг долзарб масалага айланди. Иқлим ўзгариши, тоза сув танқислиги, қурғоқчилик, глобал исиш, чўлланиш ҳодисалари дунё аҳлини табиатга муносабатини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Инсоният энди табиий мувозанатни асраш ҳақида жиддий бош қотираяпти.
Хитойлик кўп болали она 12 йиллик циклли Хитой буржининг ҳар йилида туғилган фарзанди бўлишини хоҳламоқда. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар қилган.
2024-2030 йилларда вилоятимизда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 195 та, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида эса 275 та автобус бекатини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш режалаштирилган.
Американинг Висконсин штатида 10 ёшли ўқувчи математика фанидан уйга вазифани бажара олмагани учун 911 рақами орқали қутқарув хизматига мурожаат қилди. Бу ҳақда АBC манбаси хабар тарқатган.
Анъанага кўра, ҳар янги ой арафасида муштарийларни тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жорий этилаётган ёки ўзгартирилаётган муҳим тартиб ва нормалар билан таништириб боришда давом этамиз. Бу гал 2024 йил 1 декабрдан амалга киритиладиган бир қатор янгиликлар хусусида тўхталамиз.
Калифорния (АҚШ)да 17 ёшли София Парк адвокатлик учун имтиҳон топшириб, бундай синовдан муваффақиятли ўтган энг ёш даъвогар сифатида рекорд ўрнатди ва штат тарихига кирди, деб ёзади Good News Network.
Жиддий адабиёт ҳақида сўз бораркан, Достоевский ҳақида тўхталмасликнинг имкони йўқ. Замонавий сўз санъатида бурилиш ясаган, дея таърифланганлар борки, улар ижодига Достоевский албатта таъсир кўрсатган.
Маймун чечаги (mpox) касаллиги туфайли дунё соғлиқни сақлаш тизими фавқулодда ҳолат режимида қолмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилган.
Бугун Қарши шаҳрида бошланган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида нафақат Ўзбекистон, балки бир қатор хорижий мамлакатларнинг ҳам нуфузли фирма ва компаниялари фаол иштирок этмоқда.
18-19 ноябрь кунлари Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтган Катта йигирмалик (G20)нинг навбатдаги саммити иштирокчи давлатлари лидерлари ядро қуролидан холи дунё яратиш тарафдори. Саммит якунлари бўйича қабул қилинган декларация шунга ишора беради.
Хабарингиз бор, иқтидорли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириб, уларни таълим олишда янада юқори кўрсаткичларга эришишга ундаш мақсадида 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб Қашқадарёдаги олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқиётган талабалари ўртасида "Вилоят ҳокими стипендияси" танлови йўлга қўйилган эди.
Англиялик аёл татуировка қилдирганидан сўнг оёғидан айрилишига сал қолди, деб ёзади Daily Mail нашри.
22-23 ноябрь кунлари Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда рақамли трансформация маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилади.