Qashqadaryo
Қулоқчин ёрдамида мусиқа тинглаб ётиш асносида уйқуга кетишни одат қилган хитойлик аёлнинг эшитиш қобилиятида муаммо пайдо бўлди, деб ёзади Oddity Central манбаси. Унинг сўзларига кўра, бошқачасига ухлай олмаган.
Инсоният тарихида давлатчилик пайдо бўлибдики, унда ўрнатилган бошқарув тизими йўриғи асосида халқ ва ҳокимият, бошқарувчилар ва бошқарилувчилар ўртасида муносабат боғлашнинг энг мақбул усулларини излаш давом этмоқда.
Жаҳон бозорида вино ҳаддан ташқари кўпайгани туфайли айрим мамлакатлар фермерлари ўз узумзорларини ёқиб юборишни бошлади. Бу ҳақда Bloomberg манбаси хабар тарқатган.
Бернҳард Шлинк қаламига мансуб "Китоб ўқиб берувчи" романи кўпроқ бадиий фильми орқали машҳур бўлди, десак хато бўлмайди. Бир тарафи машҳур актёрлар ижроси, иккинчи жиҳати, фашистлар орасида ҳам виждонлилари бўлгани ва айбига иқрор бўлиб, бутун умр афсусда яшаганини акс эттиргани билан кўпчилик эътиборини тортди.
Австралиядаги Монаш ва Буюк Британиядаги Бирмингем университетлари олимларидан иборат халқаро илмий гуруҳ одам қонидан ўткир уйқу етишмаслигини кўрсатувчи биомаркерни топди. Тадқиқот натижалари Science Advances журналида эълон қилинган.
Қарши шаҳридаги "Дийдор ширин" тантаналар уйида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Эзгуликка тимсолсан - аёл!" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Вилоят мусиқали драма театрида “Энг намунали маҳалла раиси” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
АҚШнинг Оклахома штатида яшовчи 1924 йил 29 февралда туғилган аёл 100 ёшлик юбилейи ва 25-туғилган кунини нишонлади. Бу ҳақда USA Today нашри ёзган.
Шавкат МИРЗИЁЕВ: Биз бу қутлуғ байрамни доимо орзиқиб, катта қувонч ва ҳаяжон билан кутамиз.
Лондондаги қиролича Мария университети олимлари бошчилигидаги илмий жамоа очлик фақат учинчи суткага келибгина ички аъзолар фаолиятини яхшилашини аниқлади. Тадқиқот натижалари Nature журналида эълон қилинган.
Ҳеч шубҳа йўқки, миллатнинг маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг, айниқса, аёлнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Зеро инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда она бағрида шаклланади. Бироқ бугун аёлларимиз нафақат оилада яхши бека ва меҳрибон она, балки жамиятда етук мутахассис, ўз касбининг устаси сифатида ҳам олдинги сафларда меҳнат қилишмоқда.
Швейцария аҳолиси 3 март куни ўтказилган референдумда пенсия ёшини 66 га кўтаришга қарши фикр билдирган ҳолда ҳар йили "13-пенсия" тўланишини ёқлаб овоз берди. Ушбу қўшимча тўлов "13-ойлик"ка ўхшаш бўлиб, католикларнинг "Рождество"си арафасида тўланиши кўзда тутилган. Бу ҳақдаги хабар ҳукумат сайтига жойланган.
- Тур, болам, менга ёрдамлашиб юбор. Девнинг боласини ушлаб тур. Муборак туманининг Қорақум маҳалласида яшовчи Гулбодом Ўтаганова ҳар тонг кенжа ўғлини шундай уйғотади.
Водопровод сувини қайнатиш уни микропластик зарралардан 90 фоизга тозалаши мумкин. Environmental Science and Technology Letters журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шундан дарак беради.
Асила Мирзаёрова... Бу исм ва фамилияни ҳозир нафақат мамлакатимиз ва Осиё қитъаси, балки бутун жаҳонда кўплаб спорт мухлислари ва мутахассислари яхши билишади. Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган, оддийгина оилада ўсиб-улғайган, жуссаси кичкина бу қиз ўзининг кучли иродаси, саботи, куч ва шижоати билан Осиё ва жаҳон ареналарини шу қадар тез ва ишончли забт этдики, бугун у қўлга киритган ютуқларнинг салмоғи баланд.
Арманистон, Туркманистон ва Бурунди мамлакатлари хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича дунё етакчилари рўйхатини бошқараяпти. Жаҳон банки эълон қилган айни статистикада 2022 йил охиридаги ҳолат акс этган, дея хабар тарқатди "Новости" ахборот агентлиги.
Қашқадарё вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетаётган ёшларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Маълумки, инсон ва жамият ҳаётида, халқнинг маънавий дунёсини, онгу тафаккурини юксалтиришда театр санъатининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Зеро, Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Жаҳондаги энг оммавий ва таъсирчан санъат турларидан бири бўлган театр асрлар давомида одамларни инсонийлик ва эзгуликка чорлаб, уларнинг қалбида олижаноб фазилатлар, гўзал ҳис-туйғуларни камол топтиришга, жамият ҳаётида тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик, юксак ахлоқ ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда”.
Қарши шаҳридаги Маънавият масканида шоир, ёзувчи ва таржимон Ўроз Ҳайдар қаламига мансуб “Қуёшга қараган маъво” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Икки йил давомида кунига икки литрдан энергетик ичимликлар ичиб юрган англиялик эркак шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди, деб ёзади LADBible манбаси.