Qashqadaryo
Бу ҳақда Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида ташкил этилган “Аҳолига хизмат кўрсатаётган транспорт воситалари хавфсизлиги ва қулайлиги” мавзусидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Қашқадарё 2023 йилда экспорт ҳажмининг олдинги йилга нисбатан ўсиши бўйича республика ҳудудлари орасида энг юқори кўрсаткичга эришди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Яқин Шарқдаги низони Фаластин давлатини қуриш орқали ҳал этишдан бош тортишни номақбул деб атади. Ушбу муносабат унинг Х (аввалги Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойланган.
Ўзбек халқининг ардоқли адиби Шуҳрат Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, кўрган-кечирганларини "Шинелли йиллар" романида акс эттираётган чоғда, 1951 йилда бир неча қаламкашлар қатори "халқ душмани" сифатида қамоққа олинади. Москвада тасдиқланган "қора рўйхат" асосида қамалганларни айблаш учун НКВД ходимлари қўлида тайинли ашёвий далил, асосли исбот бўлмаса-да, қуруқ туҳмат билан Шуҳрат 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва Сибирдаги лагерлардан бирига юборилган. Фақат Сталин ўлимидан кейингина озодликка эришган адиб тузум ноҳақлиги, адолатсизликлари, мантиқсиз айблашлар ҳақидаги қарашларини "Олтин зангламас" романида ўта таъсирчан услубда ифода этган. Афсуски, роман чоп этилгандан сўнг ҳам марказга "юмалоқ хат"лар ёзиш тўхтамаган, "Олтин зангламас" романи тинимсиз муҳокама этилиб, Москвадаги тегишли идораларга тинимсиз жавоб хатлари йўллаб турилган.
"2050 йилга бориб 60 ёшдан ошган дунё аҳолиси сони икки баробарга кўпайиб, 2 миллиард 100 миллион кишини ташкил этади. Бу ҳақда Euronews манбаси 15-19 январь кунлари Давос (Швейцария)да бўлиб ўтган Бутунжаҳон иқтисодий форуми якунлари бўйича маърузага асосланиб хабар тарқатган.
Долли Ҳакимович Аллаев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров республикада давлат тўнтаришининг олди олинганини маълум қилди. У "Хабар" ахборот агентлигига берган интервьюси жараёнида шу ҳақда айтган.
Жорий йилнинг охиригача вилоятимизда IT-паркнинг янги резидентлари сони яна 60 тага кўпайиб, кўрсатилган IT-хизматлар ҳажми 300 миллиард сўм, уларнинг экспорти эса 30 миллион долларга етказилиши зарур.
Дунёдаги биринчи триллионер яна ўн йилдан кейин пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади AP News манбаси. Oxfam International қашшоқликка қарши кураш ташкилоти аъзолари шундай хулосага келишган.
Қашқадарёда тегишли лицензияга эга 1 минг 160 та дорихона ва дорихона филиаллари фаолият кўрсатаётган бир пайтда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан саноқлигина корхоналар шуғулланади.
Машҳур футбол юлдузи Диего Марадонанинг ўғли - кичик Диего Армандо Марадона отаси ўлдирилганини айтди, дея хабар берган Marca манбаси.
Менинг умрим нима? Мезондек дайдиб Ҳақ учун курашга ҳамроҳ истадим.
Tesla жорий йилнинг дастлабки икки ҳафтасида бозор қийматидан 94 миллиард доллар йўқотди ва бу Илон Маск компаниясининг биржага чиққанидан буёнги энг ёмон кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда Bloomberg хабар тарқатган.
Қуйида сўз юритиладиган асар Буюк Британиянинг "Daily Telegraph" нашри эълон қилган энг яхши 10 та мумтоз асар рўйхатига кирган ва дунёни ўзгартирган, вақт чиғириғидан ўтган асарлар сирасида эътироф этилган.
Канада ҳукумати хорижлик талабалар сонини чеклаш имкониятини кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Муҳожирлар, қочоқлар ва фуқаролик ишлари вазири Марк Миллер CTV News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
Мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрамига бағишлаб, “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилаяпти.
Қозоғистонда оилавий зўравонлар суд қарори билан уйларидан чиқариб юборила бошлайди. Бу ҳақда маъмурий полиция қўмитаси раиси ўринбосари Ренат Зулхаиров брифингда маълум қилди, дея хабар берган Ulysmedia.kz манбаси.
Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида Нафас Шодмонов драмаси асосида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Валихон Умаров томонидан саҳналаштирилган “Абу Муин Насафий” спектакли премьераси бўлиб ўтди.
Исроил армияси зарбалари натижасида Ғазода қурбон бўлганлар сони 23 минг 84 нафарга етди. Бу ҳақдаги хабар Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг минтақадаги бўлими Telegram каналига жойланган.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда "" шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.