Qashqadaryo
Полиция 11 йилдан буён қидирилаётган италиялик жиноятчини Грецияда қўлга олди, уни футболга ишқибозлиги фош қилиб қўйган, деб ёзади LADBible манбаси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат масканлари ташкил этилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, куни кеча Муборак туманидаги маскан тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Бугун тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи аъзоларининг воҳамизда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
“Чироқчи” эркин-иқтисодий зонасида қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида хориждан импорт ҳажми камаяди, ички бозор талаби маҳаллий маҳсулот ҳисобига қондирилади, янги иш ўринлари яратилади, мамлакатимиз технологик қудрати ортади.
IT миллиардер, PayPal тўлов тизими асосчиси Питер Тиль ўз ходимларини компания офиси яқинидаги хонадонларда яшашга ундаш учун уларга 1000 доллар миқдоридаги ойлик мукофот таклиф қилган. Бу ҳақда Business Insider манбасига унинг собиқ ишчиси, венчур инвестор Майкл Гибсон айтган.
2023 йил 27 июлда Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 1,3 миллионга яқин киши тамаки тутунидан пассив нафас олиш оқибатларидан вафот этади. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилган.
Қарши шаҳрида тез орада бешта замонавий меҳмонхона мажмуасини барпо этиш бўйича умумий қиймати 6,7 миллион долларга тенг инвестиция лойиҳалари рўёбга чиқарилади.
Иқтисодий муаммолар ёш европаликларни ота-она бўлишни кечиктиришга ёки ундан бутунлай воз кечишга ундамоқда. Шу йўналишда ўтказилган сўров натижалари Horizon: The EU Research & Innovation Magazine манбасида эълон қилинган.
Юртимизда Корея экспорт-импорт банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида вилоятимиздаги 19 та соғлиқни сақлаш муассасаси учун 35 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар харид қилинади.
Ўзининг газ захираси бўйича дунёда тўртинчи ўринда турадиган Туркманистон ушбу табиий ресурсни Европага етказиб бериш борасидаги режалаштириш ишларида бошқа экспортёр давлатларга ютқазаяпти, деб ёзади Bloomberg.
Ўтган ҳафта ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Шуҳрат" медали соҳиби, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди.
АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги компаниялардан фойдаланувчилар маълумотларини олишни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши чиқди. Бу ҳақда ArsTechnica манбаси хабар берган.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов бугун имзо чеккан қарорга мувофиқ, Қамаши тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб туриш мазкур туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Низомиддин Исмоилович Мўминов зиммасига юклатилди.
Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Президент фармонига биноан юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларидан 26 нафари Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида Қашқадарё вилояти араб миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси Муқумбой Мавлонович Оллобердиев ҳам бор.
Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида вилоятимизда доимий аҳоли сони 33,4 минг кишига кўпайиб, 1 июль ҳолатида 3 миллион 515,7 минг кишини ташкил этди.
20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учинчи очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилган.
Жорий йил январь-июнь ойлари давомида вилоятимиздан 124,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, бу Қашқадарё экспорти умумий ҳажмининг 63,8 фоизини ташкил этади.
Шу ҳафтанинг бошида "Талимаржон иссиқлик электр станцияси" акциядорлик жамиятида умумий қуввати 1 минг 65 мегаваттга тенг иккита энергоблокнинг қурилишига старт берилди.
Бугун ўртамиёна асарларнинг ўртамиёна таржималари кўпайиб кетди. Эҳтимол бу табиийдир, чунки кўпчилик енгил-елпи нарсалар - кўрсатув, куй-қўшиқ, бадиий асарларга ўрганиб-кўникиб бораётгани ҳақиқат. Бунинг салбий жиҳати шундаки, ҳаётга енгил қарашга кўниккан киши турли синовлар, қийинчиликлар олдида ўта заиф, чидамсиз, иродасиз бўлиб қолади.