Qashqadaryo
Бугунги кунда Ғузорда импорт маҳсулотларини камайтириш, ишлаб чиқиришни кўпайтириш ва экспортни ривожлантириш мақсадида қатор лойиҳаларга қўл урилмоқда. Туман ҳокимининг Туркия давлатидан келган инвестор Алтан Сазер билан учрашувида ҳам айни масала диққат марказида бўлди.
Жорий йилнинг 30 май санасидан вилоятимизнинг Миришкор ҳамда Ғузор туманларида ғалла ўрим-йиғимига киришилган бўлса, экиннинг пишиб етилишига қараб бошқа ҳудудларда ҳам бирин-кетин ғаллазорларга комбайнлар туширилмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, ривожланган давлатларда мавжуд корхоналарнинг 90 фоиздан зиёди тадбиркорларга тегишли, меҳнатга лаёқатли аҳолининг қарийб 60 фоизи хусусий секторда иш билан банд.
Бундан 10-15 йил аввал ҳудудлардаги йирик нефть-газ саноати корхоналари тасарруфида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ёки қишлоқ хўжалиги соҳалари билан боғлиқ янги-янги лойиҳаларни амалга ошириш амалиёти кенг йўлга қўйилган эди. Аҳолини иш билан таъминлаш, мамлакатда кичик бизнесни ривожлантириш м
Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида қашқадарёлик тадбиркор ва ишбилармонлар жаҳоннинг 60 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга оширишган. Айни пайтда вилоятимизнинг шу даврдаги ташқи савдо айланмаси умумий ҳажмининг салмоқли қисми (70 фоизи) еттита давлат - Хитой, Россия, Т
Қулупнай нафақат хушхўр таъми, балки баҳорнинг илк неъматларидан бири сифатида дастурхонимизга етиб келиши билан қадрли. Қолаверса, унинг шифобахш жиҳатлари кўп. Мутахассисларнинг таъкидлашича, қулупнай таркибидаги фойдали минераллар овқат ҳазм қилиш тизимига яхши таъсир қилади, организмни то
Ёғ-мой маҳсулотларига ички бозорда ҳам, ташқи бозорда ҳам доимий эҳтиёж мавжуд. Шунга монанд, бу маҳсулотни ишлаб чиқариш мамлакатимиз озиқ-овқат саноатида ҳам катта салмоққа эга.
Жорий йил сўнгига қадар Косон туманида фаолият юритаётган "Бунёдкор" масъулияти чекланган жамияти яна учта йирик лойиҳани ишга туширади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Пандемия шароитида озиқ-овқат ва экспортбоп маҳсулотларни етиштириш долзарб масалага айланмоқда.
Қашқадарё замини саховатли, деҳқонлари миришкор, ер билан тиллашадиган эл. Тупроғида унган ноз-неъмат борки, бари сархил, экологик тоза, жуда тотли ва кўплаб фойдали хусусиятларни ўзида жамлаган. Шунинг учун ҳам бу ерда пишиб етилган маҳсулотларнинг қадри баланд, харидори кўп.
Мамлакатимизда COVID-19 инфекцияси аниқланиб, карантин ҳолати жорий этилгандан сўнг, мавжуд шароитни ҳисобга олган ҳолда энергия ресурсларидан қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилмаётгани аҳоли учун яна бир қулайлик аслида. Чунки карантин шароитида кишиларнинг иқтисодий аҳволи қандай бўлишини э
Миришкор туманидаги Янги Миришкор қишлоғи ҳудудида самарадорлиги кам бўлган 100 гектар ер майдони ўрнида замонавий комплекс барпо қилинади. Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш кооперациясини ташкил этиш лойиҳаси тақдимотида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.
"Чироқчи" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устав фондини шакллантиришга республика ҳукуматининг захира жамғармасидан 1 миллиард сўм йўналтирилади. Шунингдек, мазкур корхонага 2020-2021 йиллар даврида сақлаш харажатлари учун ҳам айнан шу манба ҳисобидан зарур маблағла
Ғузор тумани Совлиғор қишлоғида истиқомат қилаётган Тиловат момо Ибодова ёшлигидан ипак қурти боқиш ҳадисини олган. Бу йил ҳам онахон қиз ва келинларини ёнига олиб, икки қути ипак қурти парваришламоқда.
Коронавирус пандемияси сабаб божхона чегаралари орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланган бўлса-да, товарлар ҳаракати ҳар доимгидек, тўхтовсиз экспорт ва импортга расмийлаштирилмоқда.
Мамлакатимизда кейинги йилларда балиқчиликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада барча ҳуқуқий-ташкилий асослар яратилган ҳамда балиқ етиштирувчи тадбиркорларга бир қатор имконият ва имтиёзлар берилган. Жумладан, балиқчилик кластерларининг йиллик балиқ етиштириш қ
Ўтган 2019 йилда Яккабоғ туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган барча ижтимоий дастурлар бўйича 2 мингдан ошиқ фуқарога 42 миллиард 703 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Қамаши туманида Россияда ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган "LADA" автосалони, шунингдек, гипсокартон ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда кўп қаватли турар жойларнинг бунёд этилиши мазкур ҳудудда қурилиш ишларининг юқори суръатларда ўсишини таъминл
Бугунги кунда юртимиз нефть-газ саноатида кенг кўламли бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари амалга оширилаётган экан, уларнинг салмоқли қисми Қашқадарё ҳудудида рўёбга чиқарилмоқда.
Шаҳрисабз тумани Лолистон маҳалласида яшовчи Дилобар Ашуралиева ўз бизнесини йўлга қўйишга улгурган ёш ташаббускорлардан бири. Ўтган йили "TURON COMPOSITE GROUP" маъсулияти чекланган жамиятини таъсис этиб, фаолият бошлаган тадбиркор қиз айни вақтда қурилиш бозори учун муҳим маҳсулот - композит арматурал