Qashqadaryo
Бугун вилоятимиздаги корхона, ташкилотлар ва ўқув муассасаларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) Фарғона адабий муҳитида улғайди. Унинг отаси Умаршайх Мирзо адабиётсевар ҳукмдор бўлган. "Бобурнома"да ёзилишича, у авлиёлар султони Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳга мурид (шогирд) бўлиб, суҳбатларига кўп мушарраф бўлган. Хожа ҳам уни фарзанд сифатида кўрган.
Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида буюк шоир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий тавaллудининг 581 йиллигига бағишланган адабий тадбир ўтказилди.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг рақамли таълим технологиялари бўлими ўқитувчилари ва илмий ходимлари томонидан улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий ҳазратларининг таваллудига 581 йил тўлиши муносабати билан “Xamsa” номли мобиль илова яратилди.
Тарихда шундай воқеалар бўлганки, асрлар мобайнида муҳокамаларга мавзу саналади. Табриздаги саройида адабий базмлар ва айшу ишрат билан машғул бўлиб, Соҳибқироннинг ғазабига учраган ўғли Мироншоҳ Мирзо воқеаси ҳам мана олти асрдирки манбаларда турлича талқин этиб келинади.
Ҳазрат Навоий тўрт ёшидан Ҳирот, Шероз, Сабзавор шаҳарларидаги мактабларда ўқигани, кейин эса Ҳирот, Машҳад ва Самарқанд мадрасаларида таҳсилни давом эттиргани бизга маълум. Бироқ, Мир Алишер ёшлик даврида улуғ инсонлар, буюк устозлар ва тариқат пирлари, шоирнинг ўз ибораси билан айтганда, дарвеш
Манбалар гувоҳлик берадики, Алишер Навоий тўрт ёшида бошланғич мактабга борган. Отаси Ғиёсиддин Баҳодир Хуросонда сарой амалдори бўлганлиги сабабли бўлажак даҳо темурийлар саройи педагогларидан дастлаб диний таълим олган, ўз даврининг жаҳон тиллари - араб ва форс забонларини мукаммал ўрганган.
Ҳунармандчилик намуналари - ҳар бир ҳудуднинг миллий урф-одатлари, халқ амалий санъати ва миллий давлатчилик тарихини ўзида акс эттиради. Шунингдек, уста-ҳунарманд қўлида сайқал топган бундай маҳсулотлар хорижий сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотади.
Китоб туманидаги Ҳазрати Башир қишлоғида яшовчи бир чўпон ўлдириб кетилади. Сирли жиноят изларини очиш учун эса республика прокуратурасидан терговчилар жалб қилинади. Маълум бўлишича, чўпон тилла топган, шу билан бирга, қадимий қўлёзмаларни ҳам пуллаб анча-мунча даромад орттирган. Бир қарашда суи
Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят маънавият ва маърифат кенгаши раиси соврини учун Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Энг фаол китобхон талаба” танлови ўтказилди.
Анча йиллар олдин "Кичкина одамлар" деган бадиий фильм кўргандим. Эътиборни тортадиган тарафи, бир кино уч мустақил воқеадан иборат эди. Бирида мактабда узоқ йиллар ишлаган Михли муаллимнинг катта амалдор бўлиб кетган ўқувчиси ўтказаётган тўй ҳақида сўз борарди. Ўзбекчилик: ҳамма муаллимнинг ёнига
Қарши шаҳридаги Маънавият масканида “Йилнинг энг фаол нуроний-мураббийси” танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.
Эркин Аъзам асарларидаги равонлик, киноя, сўз ўйинлари ҳар қандай киши эътиборини ўзига тортиши шубҳасиз. Айниқса, "Чапаклар ва чалпаклар мамлакати", "Отойининг туғилган йили", "Анойининг жайдари олмаси" каби асарларда катта сўз санъаткорини кўрамиз. Яна денг, ёзувчи китобларига таяниб анча-мунча кин
Аҳмаджон Мелибоев битикларида кенг дунёқараш, билим соҳиби, адабиёт билимдони, шу куннинг ҳавоси билан яшаётган шахс кўринади. Айниқса, ижод йўлида ўз ўрнига эга бўлишни истаган киши бор - Мелибоев китоблари, мақолаларини албатта ўқиши даркор.
“Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” республика танловининг Қашқадарё вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.
Шавкат Раҳмон, Мурод Муҳаммад Дўст, Тоғай Мурод, Хуршид Даврон, Эркин Аъзам, Хуршид Дўстмуҳаммад, Олим Отахон, Аҳмад Аъзам каби 70-йиллар адибларидан кейин замонавий ўзбек адабиётида АВЛОД сифатида Назар Эшонқул, Абдуқаюм Йўлдош, Собир Ўнар, Улуғбек Ҳамдам, Зулфия Қуролбой қизи сўз майдонига чиқишди.
Бугунги кунда юртимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ягона ва аҳил оила сифатида яшаб, 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар ўз фаолиятини эркин амалга ошириб келмоқда. Биргина Қашқадарёда 125 мингдан зиёд тожик миллатига мансуб, 33 мингдан зиёд туркманлар, 21 мингга яқин рус, 11 мингдан орти
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасидаги самарали фаолияти учун бир гуруҳ юртдошларимиз “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Эътибор
Мурод Муҳаммад Дўст 1988 йилда нашр этилган "Лолазор" романидан кейин ҳеч нарса ёзмади. Аниқроғи, ёзганларини эълон қилмади. Балки бунга дастлаб Президент матбуот котиби вазифасида ишлагани, кейин Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, "Ўзбеккино" каби даргоҳлардаги фаолият сабабдир. Йўқ, бу орада адиб
"Маймун етаклаган одам", "Уруш одамлари", "Момоқўшиқ", "Қора китоб", "Гўрўғли" каби ўзига хос, адабиётимизда бурилиш ясаган асарлар муаллифи Назар Эшонқул нафақат кучли адиб, балки назари теран адабиётшунос, адабиёт билимдони ҳамдир. Буни унинг турли нашрларга берган интервьюлари, мақолалари мисолида к