Qashqadaryo
Ватан ҳақида ўйлар - Бува, бува, қаранг! Қалдирғоч келибди уйимизга! - Ўтган йилгиларми ё бошқамикин-а?! Невараларининг чуғур-чуғурини эшитиб, ташқарилаган бобо айвон шифтининг бир бурчагидаги уясига қўниб, тинмай вижирлаётган бир жуфт “вал-фажр” қушига термулди. Кейин жавоб истаб қараб турган
Ота-боболару она-момоларининг кексайиб кучдан қолиши инсонга тушкунлик бағишласа, фарзанду набираларининг улғайиши куч-қувват бахшида этади. * * * Ёшлик, талабалар шаҳарчаси ва талабалар уйидаги илм ўрганиш, ҳаётда ўз ўрнини топишга бўлган интилишлар умримизнинг бетакрор дамларидир. * * * Ижод и
Юртим манзиллари ёхуд Ҳазрати Башир зиёратгоҳидаги ҳайратларим Маълумотларга кўра, бугунги кунда вилоятимизда жами 1022 та маданий мерос объекти бўлиб, уларнинг 775 тасини археологик, 173 тасини меъморчилик, 54 тасини ҳайкалтарошлик объектлари ҳамда 20 тасини зиёратгоҳлар ташкил этади. Бу - воҳада қ
Мутолаа ҳайратлари 1 Аслида кўпчилик ўқувчида (эҳтимол ёзувчида ҳам) ҳикояга нисбатан паст назар билан қараш шўро мафкурасининг маҳсули, десак хато бўлмайди. Жаҳон адабиёти ноёб дурдона асарларига эълон қилинган ушбу "табу" бизни фақат ҳикоя жанри имкониятлари ҳақида ўзига хос қарашга эга бўли
Ўқиш бошқа, уқиш бошқа ёхуд Ёдгор Саъдиеву Том Круз... “ўйнаган” ўзимизнинг “кино” “Ўткан кунлар”... Тиззалардан тушмай, оқшомдан саҳаргача бекитиқча, фонус ёғдусида кўзлардан ёш тирқираб ўқилган, ёстиқлар остида авайлаб-асралган, балчиқлар сачраганида ҳам гавҳардек ярқираб тураверган, қата
Машҳур ишбилармонлар ёхуд пул топишни санъатга айлантирган даҳо - Амаки, пойабзалингизга чанг тегибди, келинг тозалаб қўяман. Американинг Ричфорд шаҳри кўчаларида қўлига чўтка ва чармни ялтиратадиган махсус ёғ кўтариб юрадиган озғингина бу болакай ўзининг тиришқоқлиги, меҳнаткашлиги билан к
20-21 июль — Имом ал-Бухорий куни Имом Исмоил ал-Бухорий - таниқли муҳаддис олим, ҳадис илмининг султони саналади. Тарихий манбаларда қайд этилишича, у ўн ёшидан бошлаб ўз юртидаги турли ривоятчилардан эшитган ҳадисларни, олимларнинг тўпламларини мутолаа қилиб, ёдлаган, устози Шайх Доҳилий билан
Донишмандлар сўйлайди Шарқ маданияти тарихида ўчмас из қолдирган ватандошимиз, буюк мутасаввиф олим Абдухолиқ Ғиждувоний (1103-1179)нинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда у ҳақида ёзилган тарихий рисолалар - интеллектуал салоҳияти тобора юксалаётган навқирон авлод учун битмас-туганмас хазина. Бинобарин, ду
Донишмандлар сўйлайди ИЛМ ҚИДИРИШДАН БИР ҚАДАМ ҲАМ УЗОҚ БЎЛМА Шарқ маданияти тарихида ўчмас из қолдирган ватандошимиз, буюк мутасаввиф олим Абдухолиқ Ғиждувоний (1103-1179)нинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда у ҳақида ёзилган тарихий рисолалар - интеллектуал салоҳияти тобора юксалаётган навқирон авлод уч
Жаҳон айвонида Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмидаги Науру оролида жойлашган мамлакат ҳақида эшитганмисиз? У расман республика мақомига эга бўлган дунёдаги энг кичик ҳамда расмий пойтахти бўлмаган сайёрамиздаги ягона давлат эканлиги билан машҳур. Сўнгги йилларда эса бу давлат билан боғлиқ
Кексайганда афсус-надомат билан яшашнинг сабаби ёшлигу навқиронликда нодонларча яшашдир.
Буюклар мутолаа қилади Китоб ҳамма замонларда ҳам одамзоднинг зиёга талпиниши, маънан-руҳан юксалиши учун омил бўлиб келган, ўзлигини англашда калит вазифасини бажарган. Эътиборлиси, инсоният тафаккури маҳсули бўлган бошқа яратиқлар сингари китоб ҳам илоҳиётга дахлдордир. Муқаддас Қуръони ка
Аждодларимиз Жалолиддин Хоразмшоҳнинг турк ва ислом тарихида муҳим ўрни бор. Мўғул босқинчиларига қарши кўрсатган муваффақиятли қаршиликлари туфайли у турк ва ислом оламининг фахри-ғурурига айланди. У жанг қилмоқ ҳақида шундай деган: “Биз зафар билан амр этилмадик, сафар ила амр этилдик!”
Иқтидорлилар - юрт таянчи Фольклор ижрочилиги. Унда халқимиз ўтмиши, урф-одат ва анъаналари мужассам. Шу сабаб у барчамиз учун қадрли, суюкли. Асрлар оша тиллардан дилларга ўтиб келаётган фольклор барҳаётлигини таъминлаш ишида, унинг ижрочилари орасида ёшларнинг борлиги эса ниҳоятда қувонарлид
Мутолаанинг рангин олами Жаҳон адабиётида шундай асарлар борки, улар шунчаки сабоқ бермайди, балки одамзодни эртадан – келажакдан огоҳ этувчи даъватга ўхшайди. Уларни мутолаа қилиш жараёнида кўз олдингизда инсониятнинг эртанги куни гавдаланади, беихтиёр сергак тортасиз, атрофингизга бошқачаро
Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё НОҲАҚ ЙЎЛДА ҒОЛИБ БЎЛМОҚДАН КЎРА, ҲАҚ ЙЎЛИДА МАҒЛУБЛИК АФЗАЛ Айни кез моҳи Рамазон - эътиқодли, иймони бут, диёнатли инсонлар учун ҳикматга йўғрилган ажиб бир сурурли фурсат. Бу дамларда ҳидоят сари қилинажак ҳар бир эзгу амал, хайру саховат ила киши саодатманд б
Қатралар Энг сероб ҳам – у. Энг ноёб ҳам – у. Энг қудратли-да Сўз. Энг ҳикматли-да Сўз. Кимдир уни билиб-билиб ишлатади. Кимдир эса шунинг изидан эъзоз топади, бахт топади. Яна биров уни беомон сочади. Беқадр қилади. Бора-бора ўзи ҳам қадрсиз бўлади. Сўз уни шу кўйга солади. Сўзнинг қудрати ҳам, ҳи
Муносабат Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, барча жабҳаларда туб ислоҳотлар олиб борилди. Жумладан, диний соҳага ҳам катта эътибор қаратилди. Қаровсиз ётган кўплаб зиёратгоҳлар, муборак қадамжолар қайтадан тикланди, юзлаб янги масжидлар барпо этилди, диний ўқув юртлари фаолият юритмоқда. Бир
Тарих жумбоқлари Тарихий жумоқ ишқибозларига кўплаб ёзувлар, хатлар маълум бўлиб, улар сири ҳанузгача энг зўр мутахассислар томонидан ҳам ечилмаган. Булар орасида аслида ҳеч қачон бўлмаган ва кинематограф томонидан машҳур қилинган “Да Винчи жумбоғи”дан тортиб, Войнич Манускрипти ва Фест гар
Мозий билан юзма-юз МУЗЕЙДАГИ ЯНГИ ЭКСПОЗИЦИЯ: ўтмиш манзараларининг равшан акси Жорий йилнинг апрель ойида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 681 йиллиги муносабати билан у туғилган гўша – Шаҳрисабздаги Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейида янги экспозиция очилганди. Бу экспози