Qashqadaryo
Югурик даврнинг биз англаб улгурмаган жиҳатлари жуда кўп. Масалан, тунов куни мактабга илк бор қадам қўйган фарзандингиз бугун қайсидир олийгоҳга ҳужжат топшириш арафасида турибди. Ёки ўзингиз институтни тугатган кунни эслаган вақтингизда, орадан бир одамнинг сочини оқартирадиган йиллар ўтиб кет
Президент фармойишига асосан 2023/2024 ўқув йили учун Қашқадарёдаги давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига – 1 минг 930 нафар, магистрлар тайёрлаш бўйича – 527 нафар этиб тасдиқланди.
Флорида (АҚШ)да ўқитувчи ўзининг айрим ўқувчилари тери рангини қовурилган қаҳва донлари билан таққослагани учун ишдан бўшатилди, деб ёзади New York Post манбаси.
Қарши шаҳридаги Президент мактабининг илк 24 нафар битирувчисидан 18 нафари халқаро рейтинги юқори хорижий университетларда ўқиш ҳуқуқини берувчи грантлар ютишга муваффақ бўлган.
Мамлакатимизда энг билимли ва иқтидорли ўқувчилар саралаб олинадиган Президент мактабларида таълим бериш учун кучли мутахассислар жалб қилинган. Бунда маҳаллий ўқитувчилар билан бир қаторда юқори салоҳиятга эга хорижий педагог кадрлар ҳам танланган.
Шаҳрисабзда германиялик ҳамкорлар кўмаги билан ташкил этилиб, немис тили ва бизнесга ўқитишга ихтисослашган "Евро бизнес мактаби" фаолият бошлади.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Китоб туманидаги учта қишлоқда учта янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Ҳар бири 150 ўриндан иборат бўлган ушбу масканларда 450 нафар бола тарбияланиши учун барча шароитлар яратилди.
“Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишдек мақсадларга сарфлашга бел боғлаган сиз каби ёшлар – янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир”.
Кеча Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танлови ҳамда вилоят ҳокими олимпиадаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинмоқда. Бир энтикиб кетаман. Ўқувчилик пайтимизда сўнгги қўнғироқ чалинганида худди шундай ҳолат рўй берарди. Уч ой ёзги таътилга чиқиб, мазза қилиб яйраб юришимизни ўйлаб бир қувонсак, синфдош дўстларимизни, қадрдон муаллимларимизни шу уч ой давомида ҳадеганд
Яқинда Кўкдала, Китоб ва Деҳқонобод туманларига топширилган махсус “Aqlvoy” автобуслари мазкур ҳудудларнинг олис ва бориш қийин бўлган тоғли қишлоқларида яшовчи юзлаб болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш имконини беради.
Канадалик аёлга 42 йил олдин ўғирланган талабалик гувоҳномаси қайтарилди, деб ёзади UPI манбаси.
"Uzbekistan GTL" заводининг ходими Нурбек Баратов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICE) томонидан амалга оширилаётган "JDS" лойиҳасининг грант дастури танловида ғолиб чиқиб, Кунчиқар мамлакатнинг олий ўқув юртларидан бирида икки йил давомида магистратурада таҳсил олиш имкониятини қўлга киритди.
Китоб туманидаги 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Мадина Суюнова Президентимиз фармони билан Зулфия номидаги республика давлат мукофоти соҳибаси бўлди. Бунга у математика фани сирларини пухта ўзлаштириб, қатор ютуқларни қўлга киритгани туфайли эришди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши воҳамизда "Хорижий тил билан ITга йўл" лойиҳаси амалга оширилишини маъқуллади. Унинг доирасида 500 нафар йигит ва қизнинг 6 ой давомида ўқув курсларида инглиз тилини ўрганиш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Биз – Қашқадарё зиёлилари, устозлари, муаллимлари – муҳтарам Президентимиз, халқимизни ишонтириб айтамизки, бебаҳо бойлигимиз бўлган ёшларга таълим беришда бор билим ва ғайратимизни ишга соламиз.
Вилоятимиз делегациясининг 20-23 март кунлари Туркияга қилган ташрифи чоғида Қарши шаҳрида Эгей университети билан ҳамкорликда янги факультет ташкил этиш ва мазкур ҳудуднинг тўқимачилик саноати ютуқлари билан танишиш юзасидан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди.
Қарши гарнизонида хизмат ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар учун олий таълим муассасаларига ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар бўйича тест синовлари ўтказилди.
Албатта, қиш қиличини яланғочлади, деган гапни эшитгансиз. Ўша ҳолат шу йил юз берди, десак айни ҳақиқат. Билгичлар аномал совуқ, деди. Яъники ғайритабиий, ҳар қачон ҳам юз беравермайдиган қаҳратон.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорига асосан Қашқадарё олий таълим муассасалари талабалари учун вилоят ҳокимининг стипендияси жорий этилди.