Qashqadaryo
Германияда Lada енгил машиналар сегментида мамлакатдаги энг шовқинли автомобиль деб топилди. Бу ҳақда Welt манбаси Statista компаниясининг 2023 йил якуни бўйича тадқиқоти натижаларига таяниб ёзган.
Қарши шаҳрилик пара спортчи Асила Мирзаёрова Парижда ўтказилаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг узунликка сакраш бўйича беллашувларида икки марта мусобақа рекордини янгилаб, олтин медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Эътиборлиси, улар орасида вилоятимиздан ҳам вакиллар бор:
Мамлакатимиз Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ қашқадарёликларга тантанали равишда орден ва медаллар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ижодкорлар ўртасида “Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик”, “Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ” ҳамда “Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър” танловлари эълон қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик шонли санаси Қашқадарёда ҳам чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда.
Жорий йилда қашқадарёлик пиллакорлар 2 минг 859 тонналик хирмон жамғарди, ғаллакорлар қабул пунктларига 1 миллион 250 минг тонна дон топширди. 466 минг тонна пахта хомашёси етиштиришни режалаштирган пахтакорлар айни пайтда 133 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилмоқда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда буюк аждодларимиз номларини улуғлаш ва бой маданий меросларини чуқур ўрганиш борасида беқиёс ишлар амалга оширилиб, хусусан, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Имом Исмоил ал-Бухорий, Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Мансур Мотуридий, Абу Наср Форобий каби жаҳон илм-фан тамаддунига улкан ҳисса қўшган аждодларимиз ҳақида ҳам қимматли маълумотлар тўпланди.
Мамлакатимиз мустақиллиги ҳақида сўз бораркан, Биринчи Президент Ислом Каримов номи доим ёдга келаверади. Чунки бир асрдан ошиқ вақт мобайнида чор Русияси ва Совет иттифоқи таркибида бўлган Ўзбекистон унинг саъй-ҳаракатлари билан асрий орзу - истиқлолга эришди.
Кеча Франция пойтахти Париж шаҳрида старт олган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси сафида 8 нафар Қашқадарё вакили иштирок этмоқда.
Ғузор туманидаги "Saxovat-1998" масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари Имомали Эламанов "Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа" республика кўрик-танловида биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан яккабоғлик ишбилармон аёл Наргиза Саломова ўзи раҳбарлик қилаётган "Ситора Имкон Плюс" нодавлат таълим муассасасида 33 нафар кам таъминланган хотин-қизни исталган касб йўналиши бўйича бепул ўқитиш ташаббуси билан чиқди.
Вилоятимиздаги бир йўла учта маҳалланинг футбол ва мини-футбол жамоалари Давлат хавфсизлик хизмати кубоги республика финал баҳсларида аъло даражада иштирок этиб, мусобақа ғолибларига айланишди.
Ўтган ҳафтанинг охирида Хитойнинг "CITIC Construction" ва "China CAMC Engineering" компаниялари вилоятимиздаги каналларни бетонлаштириш бўйича кенг миқёсли ишларни бошлаб юборди.
Мустақиллик куни арафасида Китоб туманида ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган "Iqtidor school" таълим маскани очилди.
Мустақиллик халқимизнинг асрий орзуси эди, деб айтамиз. Бунга кўплаб мисоллар бор. Жумладан, 1920-1930 йиллар давомида Қашқадарё воҳасида совет ҳокимияти ўрнатилишига қарши қуролли ҳаракатни амалга оширган курашчилар кўпчиликни ташкил этади. Улар сафида вилоятдаги илк милиция раҳбарлари ҳам борлиги эътиборга молик.
Шаҳрисабз туманидаги Улоч маҳалласида мевали боғ ва узумзор ҳамда бир қатор агросаноат ва туризм объектларидан иборат йирик агротуристик комплексига асос солинди.
Янги 2024-2025 ўқув йилида Қашқадарёда 66 минг 401 нафар бола илк бор мактабга қадам қўйиб, уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар тўпламидан иборат Президент совғалари топширилади.
Истиқлол - халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган бебаҳо неъмат эканини кўп таъкидлаймиз. Аммо ана шу неъмат азоб-уқубатлар, машаққатлар, жон олиб-жон беришлар, завол кетган умрлар эвазига келганини ҳаммамиз ҳам биламизми? Айниқса, 20-25 ёш миёнасидаги йигит-қизлар мустақиллик аҳамиятини қандай тушунади, қай даражада англайди?