Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
15 июль, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Туфлича

Туфлича

Нилуфар ДАВЛАТ қизи / 20.06.2024

- Онажон, укамнинг тўйида кийишим учун олинган туфличамга оёғим сиғмаяпти, дарров кичкина бўлиб қолибди, - деди қизим. Чамаси 2 ойлар аввал харид қилинган қимматбаҳо туфличани у ёқ-бу ёғини кузатарканман, атиги бир марта кийилган яп-янги оёқ кийимни сотувчига қайтариб олиб бориб берсаммикан, деб ўйлаб қолдим. Кимгадир совға қилай десам жиянларим ҳаммаси ўғил болалар.


Теридан оғриқсиз ажралувчи пластир ихтиро қилинди

Теридан оғриқсиз ажралувчи пластир ихтиро қилинди

/ 20.06.2024

Германиянинг Фрайбург университети олимлари жароҳатдан боғични оғриқсиз ажратиб олиш имконини берадиган янги авлод пластирлари учун полимер ишлаб чиқди. Тадқиқот ҳақидаги материал Баден-Вюртемберг федерал ери технологик лицензиялаш бюроси сайтида эълон қилинган.


Муборак ИЭМ қуввати 10 баравар ошади

Муборак ИЭМ қуввати 10 баравар ошади

Ўз мухбиримиз / 20.06.2024

Бугунги кунда "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти таркибидаги Муборак иссиқлик электр марказининг лойиҳа қуввати соатига 60 мегаваттни ташкил этса, яқин 3-4 йил ичида мазкур кўрсаткич 10 баравар ошиши кутилмоқда.


IT ортидан топилган миллиардларини атом энергетикасига тикмоқда

IT ортидан топилган миллиардларини атом энергетикасига тикмоқда

/ 20.06.2024

Microsoft асосчиси Билл Гейтс Хитой туфайли атом энергетикаси тармоғига миллиардлаб доллар инвестиция қилиш истагини билдирди. Бу ҳақда у CBS News манбасига берган интервьюсида гапирган.


ТЕХНИКА АСРИ КИРИБ КЕЛСА ҲАМ, ТИРИКЧИЛИК ТАРЗИНИ ТОШ ДАВРИ ТУТУМЛАРИ ЖИЛОВГА ОЛИБ ТУРИБДИ

ТЕХНИКА АСРИ КИРИБ КЕЛСА ҲАМ, ТИРИКЧИЛИК ТАРЗИНИ ТОШ ДАВРИ ТУТУМЛАРИ ЖИЛОВГА ОЛИБ ТУРИБДИ

Б.САЙФИЕВ / 20.06.2024

Хуршид Абдурашид Касби туманидаги Пандирон қишлоғида туғилган, айни пайтда пойтахтда яшаб ижод қилади. Ҳали ўттизга кирмай "Ўша мен эдим", "Фақат у қолди" номли шеърий китоблари ҳамда яқинда "Дардисар" романи "Академнашр" нашриётида чоп этилди.


Вазирликнинг президент қароргоҳига киришга рухсатномаси бўлган машинаси ўғирлаб кетилди

Вазирликнинг президент қароргоҳига киришга рухсатномаси бўлган машинаси ўғирлаб кетилди

/ 20.06.2024

Франция иқтисодиёт ва молия вазирлигининг автомашинаси Париж шимоли-шарқидаги Севран шаҳарчасида ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Europe 1 радиоси хабар тарқатган.


ВАТАН МАНЗУМАСИ

ВАТАН МАНЗУМАСИ

Шоҳиста БОЗОРОВА / 13.06.2024

Вилоят мусиқали драма театрида ватанпарварлик, мардлик ва жасорат сингари эзгу фазилатлар акс эттирилган “Ватан манзумаси” деб номланган адабий-маърифий кеча ташкил этилди.


Ўн асрдан кейин инсон қандай кўринишда бўлади?

Ўн асрдан кейин инсон қандай кўринишда бўлади?

/ 13.06.2024

Сунъий идрок (СИ) 1000 йилдан кейин одамлар қандай кўринишда бўлишини кўрсатувчи тасвирларни яратди, деб ёзади LADBible манбаси. Ижтимоий тармоқларнинг жорий фойдаланувчиларини бундай тахмин қўрқитиб юборган.


ИНСОНПАРВАРЛИК, ЭЗГУЛИК, ШУКРОНАЛИК ВА МЕҲР-ОҚИБАТ

ИНСОНПАРВАРЛИК, ЭЗГУЛИК, ШУКРОНАЛИК ВА МЕҲР-ОҚИБАТ

Раҳматилла УСМОНОВ / 13.06.2024

Маълумки,  ҳижрий-қамарий йил ҳисобидаги Зулҳижжа ойининг ўнинчи кунида Қурбон ҳайити байрам қилинади. Ўша кунда ҳаж амаллари адо этилганлиги шукронасига мўмин-мусулмонлар томонидан қурбонликлар қилинади. Aбу Саъийд Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага: "Қурбонлигинг олдида туриб, гувоҳ бўл. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади", дедилар. Шунда у (Фотима онамиз): "Эй Aллоҳнинг Расули, бу фақат биз - оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?" дедилар. Шунда у зот: "Биз ва барча мусулмонлар учун", дедилар (Табарони, Ҳоким, Байҳақий ривояти).


Боғда  каптарларга дон сепган аёл жаримага тортилди

Боғда  каптарларга дон сепган аёл жаримага тортилди

/ 13.06.2024

Буюк Британияда каптарларни озиқлантирган аёл 150 фунт стерлинг (тахминан 2 миллион 418 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда The Sun манбаси хабар берган.


"Тарағай баҳори" фестивали туман даражасидаги тадбирми?

"Тарағай баҳори" фестивали туман даражасидаги тадбирми?

Cобир НАРЗИЕВ / 13.06.2024

Июнь ойининг дастлабки саналарида Чироқчи туманининг энг чекка ва тоғли ҳудудларидан бирида  "Тарағай баҳори" фестивали ўтказилди.


Исроил қора рўйхатга тушди

Исроил қора рўйхатга тушди

/ 13.06.2024

БМТ Исроилни ўзининг қуролли тўқнашувлар шароитида вояга етмаганлар ҳуқуқлари ва ҳимояси қоидаларини бузувчи ташкилотлар қора рўйхатига қўшгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Politico нашри ёзган.


Янги иш ўринлари: Чироқчи тумани республикада ТОП-10 дан ўрин олди

Янги иш ўринлари: Чироқчи тумани республикада ТОП-10 дан ўрин олди

Ўз мухбиримиз / 13.06.2024

Чироқчи тумани шу йилнинг дастлабки тўрт ойи ичида мамлакат бўйича энг кўп иш ўрни яратган ҳудудлар қаторидан жой эгаллади.


Офтоб уришидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишнинг янги усули синаб кўрилмоқда

Офтоб уришидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишнинг янги усули синаб кўрилмоқда

/ 13.06.2024

АҚШда офтоб уришидан жиддий жабрланган беморларни музга солиш амалиётини синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда The Associated Press манбаси хабар тарқатган. 


"ЎНТА ЛЕНИНДАН БИТТА БОБУР ЧИҚМАДИ-Я..."

"ЎНТА ЛЕНИНДАН БИТТА БОБУР ЧИҚМАДИ-Я..."

Б.САЙФИЕВ / 13.06.2024

Китоб ўқиш борасида ҳамманинг диди ҳар хил. Кимдир бадиий адабиётга қизиқиб, ўзгалар тақдир-кечинмалари орқали ўз ҳаётини тўғри йўлга қўйишни, савияси кўтарилишини ўйласа, яна кимдир бадиий асарларга вақт ўтказиш воситаси сифатида қараб, илмий йўналишдаги битикларни ҳижжалайди. Биров тарихий воқеа-ҳодисаларнинг бадиий ифодасидан завқ олса, яна кимнингдир бу борадаги хулосаси аниқ: ўтган ўтиб кетди, бугунни кўриш керак! Кимдадир сўзлаганда, ўзаро гурунгларда ишлатиш учун ҳикматли сўзларга эҳтиёж юқори бўлса, ишдан чарчаб келганда, дам олишга бирор китоб бўлса қанийди, дейдиган одамлар ҳам йўқ эмас.


Углерод гази чиқиндилари учун солиқ, таянч даромад ва ЯИМ ўсиши

Углерод гази чиқиндилари учун солиқ, таянч даромад ва ЯИМ ўсиши

/ 13.06.2024

Корхоналарга углерод гази чиқиндилари учун солиқ солиш глобал ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробарга ошириш ва шу билан бирга атроф-муҳит ифлосланиши суръатини секинлаштиришга хизмат қилиши мумкин. Буни Cell Reports Sustainability журналида чоп этилган тадқиқот натижалари кўрсатган.


Вилоятда болаларни ёзги дам олдириш мавсумига старт берилди

Вилоятда болаларни ёзги дам олдириш мавсумига старт берилди

Шоҳиста БОЗОРОВА / 07.06.2024

  Жорий йил ёзги мавсумда Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари ва Шаҳрисабз шаҳридаги сўлим гўшаларда жойлашган 16 та стационар болалар оромгоҳида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 22 минг нафар  болани дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган.


Ғалати рекорд

Ғалати рекорд

/ 06.06.2024

Ҳиндистонлик эркак клавиатурада бурун билан матн териш тезлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, дея хабар беради UPI манбаси.


Вейпинг ўз ёшига нисбатан катта кўриниш сабабларидан бири бўлиши мумкин

Вейпинг ўз ёшига нисбатан катта кўриниш сабабларидан бири бўлиши мумкин

/ 06.06.2024

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда рақамли технологиялар даври авлоди вакиллари ўз ёшига нисбатан катта кўриниши кенг муҳокама қилинмоқда. Британия дерматологлар ассоциацияси дерматологи Бав Шергилл Daily Mail нашрига берган интервьюсида бу ҳодисанинг энг асосий сабабларидан бири вейпинг (электрон сигарета) бўлиши мумкинлигини айтган.


Болалар оромгоҳи 10-15 йилга тадбиркорга ижарага берилгач, келажакдаги фаолияти қандай бўлади?

Болалар оромгоҳи 10-15 йилга тадбиркорга ижарага берилгач, келажакдаги фаолияти қандай бўлади?

/ 06.06.2024

Болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида вилоятимиздаги бундай масканларнинг иккитасида тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектлар иштирокида ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилса, яна иккитаси ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.