Qashqadaryo
Си Цзиньпин учинчи муддатга Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига сайланиши ортидан мамлакатнинг энг бой одамлари ўзларига тегишли компаниялар акциялари қиймати тушиб кетгани туфайли умумий ҳисобда 9 миллиард доллар йўқотди, деб ёзади Bloomberg агентлиги.
Бугун Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилган халқаро давра суҳбати доирасида Шаҳрисабз ва Қамаши туманларининг стратегик мастер-режалари тақдимоти ўтказилди.
Шу йилнинг учинчи чорагида Қашқадарёда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга ошиб, мамлакатимиз ҳудудлари орасида энг юқори ўсиш кўрсаткичларидан бири қайд этилди.
Қашқадарё саноат гигантларидан бири саналган "Деҳқонобод калий заводи" акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги "Ўзкимёсаноат" АЖнинг 100 фоизлик улуши келгуси йилнинг иккинчи чорагида хусусийлаштирилади.
Беларусь Республикаси Витебск вилояти раҳбари Александр Михайлович Субботин бошчилигидаги делегациянинг Қашқадарёга ташрифи доирасида бир қатор муҳим келишув ва шартномалар имзоланиб, кўплаб музокара ва учрашувлар ташкил этилди.
Қарши шаҳрида 6-7 октябрь кунлари ўтказилган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва маҳаллий корхоналар ўртасида маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, материаллар ҳамда хизматлар етказиб бериш бўйича умумий қиймати 352,8 миллиард сўмга тенг 112 та шартнома тузилди.
Қарши шаҳрида “Нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё ва чарм-пойабзал саноати” ҳудудий тармоқлараро ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Варганза деса, табиийки, биринчи галда хаёлга анор келади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки Китоб тумани Варганза қишлоғи Ўзбекистондаги анорчиликда машҳур уч ҳудуддан бири ҳисобланади. Қолаверса, Варганза анори ўзига хос, бошқаларни такрорламайди, донаси йириклиги, мазали таъми билан донғи чиққан. Бу
Қашқадарё ва республикамизнинг яна 10 та ҳудудида тез орада терини қайта ишлаш ҳамда тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари пайдо бўлади.
Tesla компанияси жорий йилнинг учинчи чорагида 343 минг 830 та автомобиль сотгани ҳақида ҳисобот берди. Бу ҳақда TechCrunch нашри маълум қилган. Қайд этилишича, бу компаниянинг бутун фаолияти давомидаги рекорд кўрсаткичдир.
Вилоятимизда навбатдаги ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси шу йил 6-7 октябрда Қарши олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг енгил атлетика манежида ўтказилади.
Вилоятимизда хусусий инвесторларга қуввати 500 киловаттгача бўлган микро гидроэлектрстанция(ГЭС)ларни қуриш учун 16 та лойиҳа (майдон) таклиф этилмоқда.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорида кўрсатиб ўтилганидек, Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев ва яна бир қанча мутасадди раҳбарлар ҳукумат қарори ижроси борасида қолоқлик ва камчиликларга йўл қўйиб, ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан қарашган.
Президентнинг “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ош
“Талимаржон иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти ҳудудида 9 та қуёш фотоэлектр станцияси монтаж қилиниб, улар томонидан бугунги кунгача жами 70 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, натижада атмосферага қарийб 8,6 тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинди.
Президентнинг “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармонига асосан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб рақобатга қарши ҳаракатларни содир этган хўжалик юритувчи субъе
Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида намунали мактаблар рейтингини шакллантиради ва эълон қилиб боради.
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг вилоят бўлими ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан мазкур жамғарманинг Қўнғирот тумани бўлинмаси ҳисоб рақамига 300 миллион сўм ўтказиб бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Кейинги йилларда тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган кенг эътибор ва ғамхўрлик самарасида фаолият турлари кенгайиб, тармоқлар қулоч ёймоқда.
Европада кузатилаётган қурғоқчилик туфайли қуриган дарёлар юзасидан яқинлашиб келаётган офатдан нишона берувчи "оч тошлар" кўринди, деб юзади Нидерландиянинг NU газетаси.