Qashqadaryo
Ҳозирда вилоятимиздан 83 минг 64 нафар фуқаро чет давлатларига чиқиб кетган. Шундан 81 минг 14 нафари ишлаш учун, 751 нафари ўқиш учун, 1 минг 299 нафари бошқа мақсадларда (даволаниш, саёҳат, меҳмонга ва ҳ.к) кетганлиги аниқланган.
Дунё марказий банклари олтин фойдасига доллар ва юандан кечиб, валюта захираларини диверсификация қилмоқда. Бу ҳақда Nikkei Asia япон манбаси хабар тарқатган.
Президент Жо Байденнинг иқтисодий ислоҳотлари доирасида ҳукумат сармоя киритишни режалаштирган АҚШ ишлаб чиқариш лойиҳаларининг қарийб 40 фоизи тўхтатилган ёки бекор қилинган. Бу ҳақда Financial Times газетаси ёзган.
Вилоятимизда 2025 йил ҳосили учун жами 220 минг гектар майдонда кузги бошоқли дон экинлари экиш режалаштирилган бўлса, шундан 140 минг гектари асосий, 60 минг гектари эса лалми майдонлар ҳисобланади. Яна 20 минг гектар ерда чорва озуқаси учун бошоқли дон экинлари экилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги мамлакатимизда жорий йил январь-июнь ойларида номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисидаги дастлабки маълумотларни эълон қилди.
Люксембург жорий йилнинг биринчи ярмида аҳоли учун бензин бемалоллиги бўйича Европа мамлакатлари орасида яна етакчи бўлди. Бу ҳақда "Новости" манбаси хабар тарқатган.
Жорий йил январь-июнь ойларида вилоятимизда 5 триллион 30,9 милиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиб, 2023 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 116,7 фоизга етган.
Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш бўйича “йўл харитаси”га мувофиқ, вилоятимиздаги Сечанкўл ва Ачинкўл кўллари бўйида туристик масканларни барпо қилиб, туризм хизмат турларини ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида қашқадарёлик ишбилармонлар 70 дан ортиқ хорижий мамлакатлар вакиллари билан савдо алоқаларини амалга оширишди. Натижада вилоятимизнинг шу даврдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 608,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европада сотиш билан шуғулланадиган Буюк Британиянинг "AKS Services Group" компанияси Қашқадарёдаги фаолиятини кенгайтириш ниятида.
Ҳозирги кундалик ҳаётда автомобиль транспорти хизматига иши тушмайдиган киши камдан-кам топилади. Кимдир бирор манзилни кўзлаб, йўловчи ташиш хизматига мурожаат этса, яна биров йирик харидини элтиш учун юк транспортидан фойдаланади.
Жаҳон миқёсида смартфонлар етказиб бериш кетма-кет тўртинчи чоракда ҳам ўсди. Апрель-июнь ойларида бу кўрсаткич 6,5 фоизга ортиб, 285,4 миллион дона қурилмани ташкил қилган. Бу рақамлар International Data Corporation халқаро тадқиқотлар ва консалтинг компаниясининг дастлабки маълумотларида келтирилган.
Дунёнинг йирик иқтисодиётлари орасидан ягона АҚШ ичимлик суви энг қиммат бўлган биринчи ўнталик мамлакатлари қаторига кирди. Бу ҳақда "Новости" манбаси ёзган.
Мамлакатимиз ҳукуматининг қарорига мувофиқ, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти муассислигида “Кўкдала илмий-тажриба станцияси” давлат муассасаси ташкил этилмоқда.
Осмон ости мамлакатига инвестиция киритишни чеклашни таклиф қилаётган АҚШ савдо-иқтисодий муносабатлардан қурол сифатида фойдаланишни тўхтатиши, расмий Вашингтон бозор иқтисодиёти ҳаракати қонунларини ҳурмат қилиши керак. Бу ҳақда Хитой савдо вазирлиги баёнотида гапирилган.
Айни кунларда вилоятимизда ғалла ўрим-йиғими мавсуми авж паллада. Бошоқли дон экинлари парваришлаб, бугун ҳосилни сарҳисоб қилишга киришган миришкор деҳқонлар иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай бажарган меҳнатлари самараси ўлароқ, яхшигина даромадга кўз тикишган. Фақатгина бу борадаги хомчўтла
Microsoft асосчиси Билл Гейтс Хитой туфайли атом энергетикаси тармоғига миллиардлаб доллар инвестиция қилиш истагини билдирди. Бу ҳақда у CBS News манбасига берган интервьюсида гапирган.
Чироқчи тумани шу йилнинг дастлабки тўрт ойи ичида мамлакат бўйича энг кўп иш ўрни яратган ҳудудлар қаторидан жой эгаллади.
Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳри (Хитой)даги бош консулхонаси кўмагида Гуандун провинциясига уюштирилган ташриф доирасида Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги тоғ-кон саноати соҳасида фаолият кўрсатаётган “Guangzhou Xilian Mineral Products Co. Ltd.” компанияси ва Кантон импорт-экспорт савдо-саноат палатаси (CECOC) билан келишу
Чувашия Республикаси ва Қашқадарё вилояти ўртасида тузилган келишув доирасида жорий йилнинг ўзидаёқ ҳамкорликнинг устувор шакллари белгиланиб, иккала ҳудуд савдо-саноат палаталарининг ишбилармонлик алоқалари йўлга қўйилади.