Qashqadaryo
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан вилоятимизда оғир турмуш шароитида яшаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар 110 та ногиронлик аравачаси, 50 та эшитиш мосламаси ва реабилитация воситалари билан таъминланди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 525 минг 280 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18 минг 912 тага кўп.
Кейинги йилларда томчилатиб суғориш ҳақида кўп гапирилаяпти, ишини шу асосда йўлга қўйганларга алоҳида имтиёзлар берилиб, деҳқоннинг сув тежаш бўйича ҳаракати рағбатлантирилиши айтилмоқда.
Совуқ кунлар бошланаркан, қишга тараддуд анча фаоллашиб қолади. Айниқса, қишлоқ жойларда ёқилғи масаласи бирламчи масалага айланади. Биров кўмир ғамласа, кимдир қуриган дарахт, шох-шабба излайди. Ҳатто яшнаб ўсиб турган дарахтни кесиб, майдалаб оладиганлар ҳам учраб туради. Айрим кимсалар эса бу
Синовлар инсоннинг кимлиги, ички олами, ирода кучини кўрсатиб беради. Юк оғир келганда ётиб (қ)оладиган, "Керак бўлса ёрдам беришади" қабилида иш тутиб, боқимандаликка кўниккан кимсалар ҳам кўп орамизда - бундайларга ТВ, интернетда тез-тез кўзимиз тушаяпти кейинги вақтларда.
“Qashqadaryo” газетасининг 2020 йил 15 сентябрь сонида “31 декабргача дарахт кесиш тақиқланган. Табассум маҳалласида ширкат ва милиция таянч пункти биносининг ёнгинасидан дарахт кесиб кетишди” сарлавҳали мақола чоп этилиб, унда Қарши шаҳридаги маҳаллада юз берган ҳолат ифода этилган эди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги фармони асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари оптималлаштирилди. Хусусан, вилоятимизда 160 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (6 та академик лицей, 138 та коллеж ва 16 та коллеж филиаллари) фаолият
Шу кунларда республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам 2020 йил ҳосили учун пахта йиғим-терими ишларига киришилган. Бу йил Қашқадарё деҳқонлари 135 минг 900 гектар ерга чигит қадаб, 400 минг тоннадан зиёд пахта хирмонини яратишга бел боғлашган.
Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан вилоятимизда “Тозалик биздан бошланади” шиори остида экологик ҳашарлар ўтказилди.
Хабарингиз бор, Президентнинг 2020 йил 18 июндаги “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, Мажбурий ижро бюросининг энергия ресурслари ҳамда қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасидаги ундирув ва бошқа вазифа-функция
Қарши шаҳридаги собиқ "Мебеллар уйи" масъулияти чекланган жамияти биносида катта ҳажмдаги капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, негизида замонавий технологиялар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг доимий кўргазмалар зали ташкил этилаяпти.
Коронавирус пандемияси шароитида мамлакатимизда мавжуд вазиятдан келиб чиқиб карантин чекловлари гоҳ кучайтирилиб, гоҳ юмшатиб борилмоқда. Қатъий чоралар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган бўлса, юмшатишлар одамлар манфаатлари, истакларига мувофиқ жорий этилаётир. Буни барча тў
Филиал деганда кўз олдингизга нима келади? Менимча, оммабоп ва сифатли маҳсулот ёки хизматнинг сизга яқин бўлган масофада тақдим этилиш имконияти пайдо бўлганини тушунасиз, шундай эмасми?
Хабарингиз бор, Президент фармони билан 2019 йилнинг 1 ноябридан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар дарахт кесишга мораторий эълон қилинган.
Бугунги кунда хўжалик фаолиятида бромли метил, галон, фреон, хладон ва тетрахлор углеродлардан кенг фойдаланилиши оқибатида озон қатлами сийраклашиб бормоқда. Озон сийраклашса, Қуёшнинг ультрабинафша нурларини яхши юта олмайди. Бу нурлар Ер юзига тушгач, инсониятга акс таъсир қилади. Чунки Қуё
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан айрим ҳудудларда қўлда терилган бир килограмм пахта учун тўланиши тавсия этилган тариф ставкасига давлат бюджетининг қўшим
Одатда фоҳишабозлик билан боғлиқ ҳолатлар кўпинча бебош ёшлар орасида учрайди. Уларнинг саёқ юришини назорат қилмаган ёки вояга етгандан кейин ҳам уйлантириб қўйишни ўйламаган ота-она шаънига ҳар қанча сўкиш айтсанг кам.
Хабарингиз бор, бугундан эътиборан Қашқадарёда пахта терими бошланмоқда. Бу йил Қашқадарё деҳқонлари 135 минг 900 гектар ерга чигит қадаб, 400 минг тоннадан зиёд пахта хирмонини яратиш устида меҳнат қилмоқдалар. Бунинг учун 5625 та фермер хўжалиги 9 та кластер ва 2 та кооперация билан шартнома тузган.
2018 йил бошидан 2020 йил 8 ойи якунига кўра вилоятда 11 та одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолат аниқланган ва ушбу жиноятларнинг барчасини чақалоқ сотиш ташкил этган. Жиноят ишлари доирасида 23 нафар шахс айбланган. Чақалоқларнинг барчаси Китоб туманидаги Меҳрибонлик уйига жойлаштирилган ва жабрла
Кейинги вақтда вилоятимиздан Тошкент шаҳрига кета-кетгунча турли постларда автотранспорт воситалари ушлаб қолинаётгани, уларга юкланган гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз эканлиги ҳақида тез-тез хабарлар эълон қилинаяпти. Яна денг, тартиббузарларнинг кўпи чироқчилик.