Qashqadaryo
Инсон китобдан, адабиётдан нега узоқлашади? Эҳтимол бунга бозор иқтисодиёти, тирикчилик ташвишлари сабабдир. Балки мутолаага қизиқиш аввал-бошдан дуруст бўлмагандир. Умуман, китоб ўқиш нега керак ўзи?
Шу йилнинг мартида пандемия деган бир бало юртимизга ҳам қадам ранжида қилиб, "Уйда қолинг" деган шиор кенг тарғиб қилинаркан (шу шиорнинг бошида турган амалдор негадир пахта терим бошлангач, минг ажабки, "Уйда қолманг, очиқ ҳавода касаллик юқиш эҳтимоли камаяди", деди), тавсияларга амал қилиб, уч ҳа
Президент томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида Ғузор туманида ҳам қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун Шаҳрисабз шаҳридаги “Хўжамурод бахши” жомеъ масжидининг янги биноси очилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов иштирок этишди.
Адабиёт шуниси билан қизиқки, унда ранг-баранг мавзулар ва буюк фикрлар бор. Достоевский, Камю бир жиноят тафсилоти орқали инсон руҳияти манзараларига назар солса, Жойс киши онгидаги бир неча соатлик кечинмаларни 700 саҳифада акс эттиради. Ҳеч қандай айби бўлмаса-да, маҳкамага тортилган ва ўлимга ҳ
1452-1519 йилларда яшаган, жаҳон фани ва маданияти тарихида ёрқин из қолдирган буюк рассом, ҳайкалтарош, меъмор, ихтирочи муҳандис, анатом, математик Леонардо да Винчи ҳаёти ва ижоди ҳақида кўплаб асарлар ёзилган, ҳужжатли, бадиий фильмлар ишланган.
Оқил фарзандлар ўстириш, уларга ғамхўрлик қилиш ота-онанинг гарданида бўлиши, энди болалар вояга етгач эса, аксинча, ота-онанинг қанотидан кириб, уларнинг хизматида туриши миллатимизнинг қон-қонига сингган олий қадриятларидан биридир. Аммо гуруч курмаксиз бўлмайди. Боласи таъминотидан бўйин тов
Бир вақтлар бирови руснинг буюк адиби Лев Толстойдан нақ минг бетли "Анна Каренина" романини қисқача тушунтириб беришини сўраганида, ёзувчи "Агар бунинг имкони бўлганида, бунча кўп қоғоз қораламаган бўлардим" мазмунида жавоб қайтарган экан.
Биз қариндош-уруғчилик ришталарини қадрият даражасига кўтарган ва уни маҳкам тутган халқмиз. Шунга монанд, анъанавий тарзда қариндошлик даражасини "яқин" ёки "узоқ" дея умумий таснифлаймиз. Қонунчиликда эса қариндошлик даражасига аниқ таъриф бериб қўйилган.
"Ёзиш - далиллар ўрнига шунчаки ҳарфларни қўйиб чиқиш эмас, ёзиш - хавфли саёҳатга отланиш деган гап" деган эди япон адиби Кобо Абэ. 1924-1993 йилларда яшаган муаллиф "Яшик одам", "Қумдаги аёл", "Худди одамдек", "Бегона юз" каби асарларида ўзи таъкидлагани каби ҳақиқий воқеликда чинакамига ларзага солувчи н
Ҳаёт сир-синоатларга тўла. Илм-фанни-ку асти қўяверасиз. Биргина математикани олсак, кўп йиллардан бери ечимини топмаган 7 та масала бор экан. Улар "минг йиллик масалалари" сифатида таърифланиб, ҳар бирининг ечими учун АҚШнинг Массачусетс штатидаги Клэй математика институти 1 миллион доллар мукофо
"Классика - бу ҳамма ўқилиши керак деб ҳисоблайдиган, бироқ ҳеч ким ўқимайдиган нарса", деган эди Марк Твен. Албатта, бу гаплар замирида аччиқ киноя мужассам, аммо кўплар, япон адиби Акутагава ёзганидек, ўзида йўқ нарсалар билан ғурурланишни яхши кўришади.
Буюк ватандошимиз, табобат илми тараққиётига улкан ҳисса қўшган Абу Али ибн Синонинг "Тиб қонунлари" асари ёзилганига минг йилдан ошди. Турли мафкураларга хизмат қилган китоблар 20-30 йилда макулатурадан бошқага ярамай қоладиган айни шароитда "Тиб қонунлари" қанчалик аҳамиятли ва муҳим асар экани
Аксариятимиз амали каттани ақли катта ҳисоблаймиз.
"Ер юзидаги ҳар бир одамзодга аталган, уни кутаётган ўз хазинаси бор, - деди Сантягонинг қалби, - лекин одамлар ўз хазиналарига эришишни хоҳламайдилар, шунинг учун биз - қалблар сукут сақлаймиз. Биз бу ҳақда болаларга айтамиз, сўнгра ҳаёт уларни ўз Тақдирлари томон қандай йўналтиришини кузатамиз. Аф
"Темур тузуклари"да Амир Темурнинг 7 ёшлигидан то вафотига қадар бўлган воқеалар, шунингдек, давлатни идора қилишда кимларга таяниш, тожу тахт эгаларининг тутуми ва вазифалари, вазир ва қўшин бошлиқларини сайлаш, сипоҳийларнинг маоши, мамлакатларни бошқариш тартиби, давлат арбоблари ва қўшин бош
Президентимиз томонидан ёш авлодга эътиборни янада кучайтириш, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида илга
"Тоғай Мурод адабиётга тутаб эмас, ёниб кирди" деган эди Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад. Дарҳақиқат, нафақат ўзимиз, дунё адабиётида ҳам Тоғай Муроддай ёзувчи камдан-кам. Аввало, услуби билан - наср назмдай ўқилади. Адиб "Юлдузлар мангу ёнади" қиссасида кураш, "От кишнаган оқшом"да кўпкари, "Ойди
Ўзбек тили байрами куни бу йил ўзгача кўтаринкилик билан нишонланди. Тилимиз мавқеини янада юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар эса давом этмоқда.
Бирор китоб кўп мақталаётган бўлса ва муаллиф ҳақида аввал эшитмаган эсам, мутолаага киришишдан олдин ҳадик туради кўнгилда: ўқиб фойда топаманми, вақтим беҳуда сарф бўлмайдими?